https://sputniknews.uz/20250411/senat-ozbekiston-xitoy-48829356.html
Аудит ва молиявий шаффофлик: Сенатда Ўзбекистон-Хитой ҳамкорлиги муҳокама қилинди
Аудит ва молиявий шаффофлик: Сенатда Ўзбекистон-Хитой ҳамкорлиги муҳокама қилинди
Sputnik Ўзбекистон
Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева Ўзбекистонда ташриф билан бўлиб турган Хитой Миллий аудит бошқармаси бошлиғи Хоу Каи билан учрашди
2025-04-11T10:44+0500
2025-04-11T10:44+0500
2025-04-11T10:44+0500
сиёсат
ўзбекистон
хитой
ҳамкорлик
ўзбекистон олий мажлиси сенати
танзила норбоева
учрашув
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/04/0b/48828152_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_85400d0ae027cdcebf74f7ac4d162b73.jpg
ТОШКЕНТ, 11 апр – Sputnik. Кеча, 10 апрель куни, Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева Ўзбекистонда ташриф билан бўлиб турган Хитой Миллий аудит бошқармаси бошлиғи Хоу Каи билан учрашди. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар берди.Бундан ташқари, учрашув давомида давлат бюджетини шакллантиришда, жумладан, таълим, соғлиқни сақлаш ва аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш соҳаларида гендер ёндашувининг аҳамияти масаласига тўхталиб ўтилди. Янада адолатли ва самарали иқтисодий ва ижтимоий тузилмаларни яратиш учун гендер жиҳатларни ҳисобга олиш зарурлиги таъкидланди.Ҳудудлараро мулоқотни ривожлантириш доирасида ҳамда маҳаллий бюджетларни шакллантириш жараёнида парламент назоратини кучайтиришга қаратилган дастурий лойиҳаларни ишга туширишга келишиб олинди.Томонлар эришилган келишувлар Ўзбекистон-Хитой ҳамкорлигини янада чуқурлаштириш ва икки мамлакатнинг барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга хизмат қилишига ишонч билдирди.
https://sputniknews.uz/20250401/ozbekiston-prezident-xitoy-delegatsiya-48687248.html
ўзбекистон
хитой
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/04/0b/48828152_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_d9087124a2deba446ec0bb38bf56486e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сенат ўзбекистон хитой
Аудит ва молиявий шаффофлик: Сенатда Ўзбекистон-Хитой ҳамкорлиги муҳокама қилинди
Ўзбекистон-Хитой ҳамкорлигининг долзарб йўналишлари ва истиқболлари муҳокама қилинди.
ТОШКЕНТ, 11 апр – Sputnik. Кеча, 10 апрель куни, Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева Ўзбекистонда ташриф билан бўлиб турган Хитой Миллий аудит бошқармаси бошлиғи Хоу Каи билан учрашди. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати
хабар берди. Суҳбат чоғида Хитой Ўзбекистоннинг муҳим стратегик шерикларидан бири экани таъкидланди. Ўзбекистон-Хитой ҳамкорлигининг долзарб йўналишлари ва истиқболлари, шу жумладан, парламентлараро ҳамкорликни фаоллаштириш, аудит ва молиявий шаффофлик соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Бундан ташқари, учрашув давомида давлат бюджетини шакллантиришда, жумладан, таълим, соғлиқни сақлаш ва аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш соҳаларида гендер ёндашувининг аҳамияти масаласига тўхталиб ўтилди. Янада адолатли ва самарали иқтисодий ва ижтимоий тузилмаларни яратиш учун гендер жиҳатларни ҳисобга олиш зарурлиги таъкидланди.
Ҳудудлараро мулоқотни ривожлантириш доирасида ҳамда маҳаллий бюджетларни шакллантириш жараёнида парламент назоратини кучайтиришга қаратилган дастурий лойиҳаларни ишга туширишга келишиб олинди.
Томонлар эришилган келишувлар Ўзбекистон-Хитой ҳамкорлигини янада чуқурлаштириш ва икки мамлакатнинг барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга хизмат қилишига ишонч билдирди.