https://sputniknews.uz/20250401/ozbekiston-prezident-xitoy-delegatsiya-48687248.html
Ўзбекистон президенти Хитой делегациясини қабул қилди — нималар муҳокама этилди?
Ўзбекистон президенти Хитой делегациясини қабул қилди — нималар муҳокама этилди?
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Халқаро алоқалар бўлими мудири Лю Цзяньчао бошчилигидаги делегацияни қабул қилди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
2025-04-01T14:16+0500
2025-04-01T14:16+0500
2025-04-01T14:33+0500
сиёсат
ўзбекистон
хитой
шавкат мирзиёев
темир йўл
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/04/01/48686791_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_8369849f7730fe95e0bf556486409c80.jpg
ТОШКЕНТ, 1 апр — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Халқаро алоқалар бўлими мудири Лю Цзяньчао бошчилигидаги делегацияни қабул қилди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.Қайд этилишича, Лю Цзяньчао давлат раҳбарига Хитой раиси Си Цзиньпиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.Қуйидагилар маълум қилинди:Айтилишича, парламентлараро ва партиялараро ҳамкорлик, айниқса, камбағалликни қисқартириш, коррупцияга қарши курашиш, рақамлаштириш ва саноатлаштиришни жадаллаштириш каби соҳаларда янада кенгайтириш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилди.Олий ва профессионал таълим соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантириш, жумладан, мамлакатда Хитойнинг етакчи олий таълим муассасалари филиалларини очиш муҳимлиги қайд этилди.
https://sputniknews.uz/20250325/ozbekiston-xitoy-markaziy-osiyo-zavod-48554583.html
ўзбекистон
хитой
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/04/01/48686791_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_58c2469412479d76f61ad5608f04eef1.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон президенти шавкат мирзиёев хитой халқ республикаси коммунистик партияси марказий қўмитаси халқаро алоқалар бўлими мудири лю цзяньчао
ўзбекистон президенти шавкат мирзиёев хитой халқ республикаси коммунистик партияси марказий қўмитаси халқаро алоқалар бўлими мудири лю цзяньчао
Ўзбекистон президенти Хитой делегациясини қабул қилди — нималар муҳокама этилди?
14:16 01.04.2025 (янгиланди: 14:33 01.04.2025) Ўзбекистонда Хитойнинг етакчи ОТМ филиаллари очилиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 1 апр — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Халқаро алоқалар бўлими мудири Лю Цзяньчао бошчилигидаги делегацияни қабул қилди, дея хабар берди давлат раҳбари
матбуот хизмати. Қайд этилишича, Лю Цзяньчао давлат раҳбарига Хитой раиси Си Цзиньпиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
"Учрашувда олий даражада эришилган келишувларга мувофиқ Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик ва амалий шерикликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди. Кейинги йилларда Ўзбекистон-Хитой дўстлик ва барча шароитларда ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларида юксак даражага эришилгани алоҳида мамнуният билан қайд этилди", — дейилади хабарда.
Қуйидагилар маълум қилинди:
ўзаро товар айирбошлаш ва инвестициялар ҳажми барқарор ошиб бормоқда;
иқтисодиётнинг устувор тармоқларида етакчи компаниялар иштирокидаги қўшма лойиҳа ва корхоналар сони кўпаймоқда;
"Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон" темир йўлини қуриш лойиҳаси бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда;
фаол ҳудудлараро алоқалар ва маданий-гуманитар алмашинув юқори баҳоланди.
"Жорий йилда навбатдаги Ҳудудлар форуми ва Таълим форуми бўлиб ўтади", — дейилган хабарда.
Айтилишича, парламентлараро ва партиялараро ҳамкорлик, айниқса, камбағалликни қисқартириш, коррупцияга қарши курашиш, рақамлаштириш ва саноатлаштиришни жадаллаштириш каби соҳаларда янада кенгайтириш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилди.
Олий ва профессионал таълим соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантириш, жумладан, мамлакатда Хитойнинг етакчи олий таълим муассасалари филиалларини очиш муҳимлиги қайд этилди.