Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

Барча республикалар ЕОИИга аъзо бўлса, МДҲ ўз-ўзидан йўқолади — Лукашенко

© Sputnik / Александр Казаков / Медиабанкка ўтишXVI саммит БРИКС. Пленарное заседание XVI саммита БРИКС в формате "аутрич" / "БРИКС плюс"
XVI саммит БРИКС. Пленарное заседание XVI саммита БРИКС  в формате аутрич / БРИКС плюс - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.04.2025
Oбуна бўлиш
Санкциялардан сўнг Озарбайжон, Ўзбекистон ва Тожикистон ЕОИИга яқинроқдан қарай бошлади — Лукашенко.
ТОШКЕНТ, 11 апр – Sputnik. Минск ва Москвага қарши Ғарб санкцияларидан сўнг, МДҲнинг айрим давлатлари Евроосиё иқтисодий иттифоқига (ЕОИИ) диққат билан қарай бошлади, деди Беларусь президенти Александр Лукашенко "Мир" телерадиокомпаниясига берган интервьюсида.
"ЕОИИ — иттифоқчиликнининг юқори шакли, МДҲда интеграция даражаси камроқ. Ҳозирча маълум қарама-қаршиликлар мавжуд, аммо Россия ва Беларусга қарши санкциялар киртилганидан сўнг Озарбайжон, Ўзбекистон ва Тожикистон бизга яқинлашиб қолди. Улар ЕОИИга диққат билан қарашмоқда. Ҳозирча уларни тўхтатиб турган айрим нарсалар бор. Ушбу республикалар ҳам ЕОИИга кириши учун биз уларни олиб ташлашимиз керак”, - деди Лукашенко.
Беларусь президентининг фикрига кўра, агар ушбу республикалар ҳам ЕОИИга қўшилса, МДҲ табиий равишда бекор бўлади. Чунки барча республикалар муносабатлари янада юқори даражага кўтарилади.
"Жуда муҳим омил: биз ҳали ҳам ҳаммамиз бир тилда гаплашамиз. Биз гаплашадиган рус тили бор. Ва бу ажойиб нарса, бизга таржимонлар керак эмас", - деди Лукашенко.
Унинг сўзларига кўра, бу бирлик сақланиб қолгани катта ютуқ ва бу ўз бозорини сақлаб қолиш учун муҳим. Лукашенко "ўз бозоримизни сақлаб қолиш" зарурлигини таъкидлаб, саъй-ҳаракатларни бирлаштириш ва биргаликда ривожланишга, бошқа бозорларни "ўзлаштиришга", бошқа давлатлар билан ҳамкорлик қилишга ва “бу ерда (ЕОИИ ва МДҲ ҳудудида – таҳр.) фойдасиз рақобат қилмасликка” чақирди.
ЕОИИ

Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) - 2015 йил 1 январдан фаолият юритиб келаётган халқаро иқтисодий бирлашма. Иттифоққа ҳозир Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзодир. Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИда кузатувчи мақомини олди. Молдова, Куба, Эрон ҳам кузатувчи мақомига эга.

КенгайтиришЙиғиштириш
Внешнеторговый оборот Узбекистана со странами ЕАЭС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.04.2025
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Ўзбекистоннинг ЕОИИ мамлакатлари билан ташқи савдо айланмаси
Янгиликлар лентаси
0