https://sputniknews.uz/20250409/rossiya-buxoro-maxsus-korsatuv-48785930.html
Россия телеканали Бухоро ҳақида махсус кўрсатув тайёрламоқда
Россия телеканали Бухоро ҳақида махсус кўрсатув тайёрламоқда
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон элчихонаси ва Туризм қўмитаси билан ҳамкорликда кўрсатувни суратга олиш гуруҳининг Ўзбекистонга ижодий сафари ташкил этилди. 2-7 апрель кунлари бошловчи Жанна Бадоева бошчилигидаги ижодий гуруҳ Бухоро вилоятининг диққатга сазовор жойларида бўлди.
2025-04-09T10:09+0500
2025-04-09T10:09+0500
2025-04-09T10:10+0500
туризм
ўзбекистон - россия
бухоро
сайёҳлар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/03/1c/48617007_0:161:3070:1888_1920x0_80_0_0_e0db336493d69acca761637914099070.jpg
ТОШКЕНТ, 9 апр – Sputnik. Россиянинг "Первый канал" телеканалининг оммабоп "Бошқалар ҳаёти" ("Жизнь других") кўрсатувининг Ўзбекистонга бағишланган махсус сони суратга олинмоқда, деб хабар қилди "Дунё"АА.Бухоронинг сайёҳлик салоҳияти ва ҳудуд аҳолиси ҳаёти ҳақидаги махсус фильм "Биринчи канал"да намойиш этилади.2024 йилда "Бошқалар ҳаёти" кўрсатувининг Самарқандга, 2023 йил апрель ойида эса "Биринчи канал"да Тошкентга бағишланган икки қисмли фильм намойиш этилган эди. Ушбу дастурлар россиялик томошабинларда катта қизиқиш уйғотди.Мазкур телелойиҳа 2019 йилдан бери эфирга узатилиб келинмоқда. Кўрсатувни бугунги кунда бутун дунё бўйлаб 250 миллиондан ортиқ киши томоша қилади."Бошқалар ҳаёти" дунёнинг турли мамлакатларининг сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилиб келмоқда. Шунингдек, одамларнинг қандай яшаши, авлодлари, қаерда ўқиши, қандай касбларни танлаши, қандай оила қуриши ва дам олиши, ўз туғилган шаҳарларида нимани ёқтириши каби мавзуларни ёритиб боради.
https://sputniknews.uz/20250328/buxoroning-etti-piri-ziyoratgoh-48597162.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/03/1c/48617007_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_64d6d929f4474dfbb7a2c06695ccac44.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия бухоро махсус кўрсатув
россия бухоро махсус кўрсатув
Россия телеканали Бухоро ҳақида махсус кўрсатув тайёрламоқда
10:09 09.04.2025 (янгиланди: 10:10 09.04.2025) 2-7 апрель кунлари бошловчи Жанна Бадоева бошчилигидаги ижодий гуруҳ Бухоро вилоятининг диққатга сазовор жойларида бўлди.
ТОШКЕНТ, 9 апр – Sputnik. Россиянинг "Первый канал" телеканалининг оммабоп "Бошқалар ҳаёти" ("Жизнь других") кўрсатувининг Ўзбекистонга бағишланган махсус сони суратга олинмоқда, деб
хабар қилди "Дунё"АА.
Ўзбекистон элчихонаси ва Туризм қўмитаси билан ҳамкорликда кўрсатувни суратга олиш гуруҳининг Ўзбекистонга ижодий сафари ташкил этилди. 2-7 апрель кунлари бошловчи Жанна Бадоева бошчилигидаги ижодий гуруҳ Бухоро вилоятининг диққатга сазовор жойларида бўлди.
Бухоронинг сайёҳлик салоҳияти ва ҳудуд аҳолиси ҳаёти ҳақидаги махсус фильм "Биринчи канал"да намойиш этилади.
2024 йилда "Бошқалар ҳаёти" кўрсатувининг Самарқандга, 2023 йил апрель ойида эса "Биринчи канал"да Тошкентга бағишланган икки қисмли фильм намойиш этилган эди. Ушбу дастурлар россиялик томошабинларда катта қизиқиш уйғотди.
Мазкур телелойиҳа 2019 йилдан бери эфирга узатилиб келинмоқда. Кўрсатувни бугунги кунда бутун дунё бўйлаб 250 миллиондан ортиқ киши томоша қилади.
"Бошқалар ҳаёти" дунёнинг турли мамлакатларининг сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилиб келмоқда. Шунингдек, одамларнинг қандай яшаши, авлодлари, қаерда ўқиши, қандай касбларни танлаши, қандай оила қуриши ва дам олиши, ўз туғилган шаҳарларида нимани ёқтириши каби мавзуларни ёритиб боради.