Нукусда биринчи Орол маданият саммити бошланди
15:47 05.04.2025 (янгиланди: 17:49 05.04.2025)
© SputnikВ Нукусе стартовал первый Аральский культурный саммит

© Sputnik
Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Саммитнинг мақсади — Орол фожиаси ва глобал иқлим муаммоларига қарши аниқ ва барқарор ечимлар топиш ҳамда уларни амалга оширишдан иборат.
ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. Нукусда биринчи Орол маданият саммити бошланди. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар берди.
Тадбирда таниқли маданият арбоблари, сиёсатчилар, рассомлар ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича мутахассислар иштирок этмоқда.
Саммитнинг мақсади — Орол фожиаси ва глобал иқлим муаммоларига қарши аниқ ва барқарор ечимлар топиш ҳамда уларни амалга оширишдан иборат.
© SputnikВ Нукусе стартовал первый Аральский культурный саммит

В Нукусе стартовал первый Аральский культурный саммит
© Sputnik
Орол маданият саммити Самарқандда минтақа ва Европа давлатлари раҳбарлари иштирокида бўлиб ўтаётган ва Ўзбекистоннинг экологик ва ижтимоий ривожланиш бўйича минтақавий ҳамкорликка содиқлигини мустаҳкамлайдиган биринчи Глобал иқлим форуми доирасида очилди.
“Орол маданият саммити – бу ўзгаришлар учун майдон ва минбардир. Маданий мулоқотни иқлим кун тартиби билан уйғунлаштириш орқали биз санъат узоқ муддатли барқарор ривожланишга бўлган жамоавий интилишларимизга ҳисса қўшишини кафолатлаймиз. Бизнинг “Европа Иттифоқи – Марказий Осиё саммити” ва Глобал иқлим форуми билан ҳамкорлигимиз атроф-муҳит ўзгаришини рағбатлантиришда маданиятнинг залварли ўрин эгаллашини таъкидлайди”, - деди Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раиси Гаяне Умерова.
© SputnikВ Нукусе стартовал первый Аральский культурный саммит

В Нукусе стартовал первый Аральский культурный саммит
© Sputnik
Саммитда эълон қилинишича, октябрь ойида Қорақалпоғистонда Орол мактаби иш бошлайди. Мактаб келажак лабораторияси ва фанлараро таълим дастури сифатида фаолият юритади. У Қорақалпоғистон ва Ўзбекистондан халқаро ҳамда маҳаллий иштирокчиларни маданий ва экологик тикланиш мақсадида бирлаштиради.
Саммит доирасида Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ва БМТ Тараққиёт Дастури Қорақалпоғистонда барқарор ривожланиш соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида Ўзаро англашув меморандумини имзоладилар.
Меморандумнинг имзоланиши иккала ташкилотнинг Оролбўйи минтақасида инклюзив ўсиш ва барқарорликка интилишини акс эттиради.
© SputnikВ Нукусе стартовал первый Аральский культурный саммит

В Нукусе стартовал первый Аральский культурный саммит
© Sputnik
Орол маданият саммити минтақа атроф-муҳитига янги жон ато этиш, қайта тиклаш ва жонлантириш, шу билан бирга, циркульяр иқтисодиёт тамойилларига мос келадиган янги корхоналарни жалб этиш, барқарор иқтисодий ўсишни яратишга қаратилган. Лойиҳа 2023 йил март ойида Нью-Йоркда бўлиб ўтган БМТнинг Сув конференцияси чоғида расман эълон қилинган.