https://sputniknews.uz/20250403/yonalishsiz-taksilar-huquqlar-48713763.html
Йўналишсиз таксиларга бир қатор ҳуқуқлар берилади
Йўналишсиз таксиларга бир қатор ҳуқуқлар берилади
Sputnik Ўзбекистон
“Автомобиль транспортида йўловчи ташиш фаолиятини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги ҳукумат қарори қабул қилинди.
2025-04-03T12:04+0500
2025-04-03T12:04+0500
2025-04-03T12:04+0500
жамият
ўзбекистон
қарор
такси
автомобил
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/09/0a/45571113_0:72:1348:830_1920x0_80_0_0_8f07120af5ff181d8b266cd2dd6a50d2.jpg
ТОШКЕНТ, 3 апр — Sputnik. Ўзбекистонда йўловчи ташиш фаолиятини тартибга солиш такомиллаштирилади. “Автомобиль транспортида йўловчи ташиш фаолиятини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги ҳукумат қарори қабул қилинди.Қарорга кўра, юридик шахсларга тегишли йўналишсиз таксиларга қуйидаги ҳуқуқлар берилади:Бунда ўзини ўзи банд қилган ташувчиларга лицензия варақаси берилганлиги учун давлат божи БҲМнинг 3 баробари миқдорида ундирилади.
https://sputniknews.uz/20250114/ozbekiston-aerotaksi-47537007.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/09/0a/45571113_74:0:1274:900_1920x0_80_0_0_d63e3ff31440d5c7101f7ebe9f215cdb.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
йўналишсиз таксилар ҳуқуқлар
йўналишсиз таксилар ҳуқуқлар
Йўналишсиз таксиларга бир қатор ҳуқуқлар берилади
Юридик шахсларга тегишли йўналишсиз таксиларга бир қатор ҳуқуқлар берилади.
ТОШКЕНТ, 3 апр — Sputnik. Ўзбекистонда йўловчи ташиш фаолиятини тартибга солиш такомиллаштирилади. “Автомобиль транспортида йўловчи ташиш фаолиятини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги ҳукумат қарори
қабул қилинди. Қарорга кўра, юридик шахсларга тегишли йўналишсиз таксиларга қуйидаги ҳуқуқлар берилади:
йўловчиларни олиш ва тушириш мақсадида “Тўхташ тақиқланган” йўл белгиси амал қилиш ҳудудида, шу жумладан, аэропорт ва вокзалларга туташ ҳудудларда тўхташ;
аэропортлар, темир йўл вокзаллари, автовокзаллар, устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган қурилиш моллари, деҳқон ва буюм бозорлари ҳамда савдо мажмуаларининг пулли тўхташ жойларига йўловчиларни олиш ва тушириш учун бепул кириш;
йўналишли транспорт воситалари учун ажратилган махсус ҳаракатланиш йўлаги бўйлаб ҳаракатланиш.
Бундан ташқари, 2025 йил 15 апрелдан 2026 йил якунигача эксперимент тариқасида Тошкент шаҳрида турлари Транспорт вазирлиги томонидан тасдиқланадиган, ҳайдовчидан ташқари 4 тадан ортиқ ва 8 тадан кўп бўлмаган ўриндиқларга ҳамда юқори қулайликларга эга автотранспорт воситаларида ўзини ўзи банд қилган шахслар томонидан йўналишсиз такси фаолиятини амалга оширишга рухсат этилади.
Бунда ўзини ўзи банд қилган ташувчиларга лицензия варақаси берилганлиги учун давлат божи БҲМнинг 3 баробари миқдорида ундирилади.