Ўзбекистонда аэротакси хизмати жорий этилади

© Sputnik / Нина Падалко / Медиабанкка ўтишВ ОАЭ продолжает работу авиасалон Dubai Airshow-2023
В ОАЭ продолжает работу авиасалон Dubai Airshow-2023 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.01.2025
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон БААнинг нуфузли компанияси билан фуқаро авиацияси соҳасида ҳамкорлик қилади.
TOШКЕНТ, 14 янв — Sputnik. Ўзбекистон президентининг Бирлашган Араб Амирликларига (БАА) расмий ташрифи доирасида Транспорт вазирлиги ва БААнинг нуфузли "Jetex" компанияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди, дея хабар берди вазирлик матбуот хизмати.
Қайд этилишича, транспорт вазири Илҳом Махкамов ҳамда "Jetex" компанияси таъсисчиси Адел Мардини билан имзоланган ушбу меморандум Ўзбекистон фуқаро авиацияси соҳасида янги истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш учун замин яратади.
© Министерство транспортаJETEX создаст первую и единственную среди стран СНГ службу FBO в Узбекистане
JETEX создаст первую и единственную среди стран СНГ службу FBO в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.01.2025
JETEX создаст первую и единственную среди стран СНГ службу FBO в Узбекистане
Хусусан, "Jetex" компанияси “Тошкент-Шарқий” аэропортида FBO шаклида давлат хусусий шерикчилиги асосида VIP ва CIP мижозларга хизмат кўрсатишни ташкил этиш бўйича инвестицион лойиҳани амалга оширади.
“Ушбу лойиҳа доирасида кичик авиация соҳасида таъмирлаш, сотиш ва сақлаш хизматлари йўлга қўйилади. Аэротакси хизмати ва VIP такси жорий этилади. Бу эса ўз навбатида туризм соҳасининг ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади ҳамда VIP мижозлар учун қулайлик яратади”, — дейилади хабарда.
Айтилишича, бундай ҳамкорлик асосида Ўзбекистонда бизнес авиация соҳасида икки юздан кўпроқ юқори малакали иш ўринлари яратилади.

“Jetex" компаниясининг илғор тажрибасига таянган ҳолда мамлакатимизда бизнес авиациясини ишончли ва барқарор ривожланишини таъминлашга эришилди”, — дея қайд этилган хабарда.

Маълумот учун, "Jetex" компанияси 2005 йилда ташкил этилган бўлиб, 5 қитъада 30 та бизнес бирлашмасига эга глобал тармоқни ташкил этган. Бутун дунё бўйлаб 50 тадан ортиқ нуқталарда, жумладан, Яқин Шарқ, Европа, Осиё-Тинч океани минтақаси, Африка ва Америкада 24 соат мижозларга хизмат кўрсатиш билан шуғулланади.
FBO (Fixed Base Operator) – аэропортларда ҳаво кемалари ва йўловчиларга комплекс сервис хизматлари кўрсатувчи, хусусан, ҳаво кемаларига ёқилғи қуйиш, тўхташ жойи, ангарда сақлаш, техник ва таъмирлаш хизматларини кўрсатиш, ҳаво кемаларини ижарага бериш, чартерларни сотиш, такси ва яна бошқа кўплаб хизмат турларини кўрсатувчи ташкилотдир.
Ҳаво таксиси - ҳаво транспортида маълум бир ҳақ (солиқ) эвазига йўловчиларни ташиш учун мўлжалланган жамоат транспорти воситаси.
Янгиликлар лентаси
0