https://sputniknews.uz/20250401/andijon-portlash-masjid-hukumat-komissiyasi-48683703.html
Андижондаги портлаш юзасидан Ҳукумат комиссияси тузилди
Андижондаги портлаш юзасидан Ҳукумат комиссияси тузилди
Sputnik Ўзбекистон
Андижон вилояти Избоскан туманида жойлашган масжидда юз берган портлаш юзасидан Ҳукумат комиссияси тузилди, дея хабар берди бош вазир матбуот котиби Бекзод Ҳидоятов ўзининг Telegram-каналида.
2025-04-01T12:23+0500
2025-04-01T12:23+0500
2025-04-01T12:26+0500
жамият
ўзбекистон
андижон вилояти
портлаш
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0b/03/40643107_0:133:1280:853_1920x0_80_0_0_0ab659a92b55a4d10c78f0b7adbb8112.jpg
ТОШКЕНТ, 1 апр — Sputnik. Андижон вилояти Избоскан туманида жойлашган масжидда юз берган портлаш юзасидан Ҳукумат комиссияси тузилди, дея хабар берди бош вазир матбуот котиби Бекзод Ҳидоятов ўзининг Telegram-каналида.Қайд этилишича, Андижондаги масжид ҳудудида рўй берган бахтсиз ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган фуқароларнинг оила аъзоларига ҳар томонлама кўмаклашиш ҳамда жабрланган фуқароларга тез тиббий ёрдам кўрсатиш, ушбу бахтсиз ҳодисанинг келиб чиқиш сабабларини ўрганиш, шунингдек, бу каби фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойиши қабул қилинди.Андижон вилояти прокуратурасининг хабар беришича, масжидининг таҳоратхона биноси ертўласида иситиш мосламаларига уланган газ қувурларидан сизиб чиққан табиий газ хона ичига тўпланиб қолиши натижасида электр энергияси ёқилган вақтда чақнаш содир бўлиб, бино қулаб тушган.Натижада бино ичида бўлган 10 нафар шахс турли даражада тан-жароҳатлари олган ва 3 нафар шахс воқеа жойида вафот этган.
https://sputniknews.uz/20250331/andijon-masjid-portlash-48670774.html
ўзбекистон
андижон вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0b/03/40643107_0:0:1137:853_1920x0_80_0_0_fea2288cb3977a52d95206ffc477bf92.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
андижон вилояти избоскан тумани масжид портлаш ҳукумат комиссияси бош вазир матбуот котиби бекзод ҳидоятов
андижон вилояти избоскан тумани масжид портлаш ҳукумат комиссияси бош вазир матбуот котиби бекзод ҳидоятов
Андижондаги портлаш юзасидан Ҳукумат комиссияси тузилди
12:23 01.04.2025 (янгиланди: 12:26 01.04.2025) Прокуратура: тергов ҳаракатлари давомида барча ҳолатлар тўлиқ ўрганилиб, қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.
ТОШКЕНТ, 1 апр — Sputnik. Андижон вилояти Избоскан туманида жойлашган масжидда юз берган портлаш юзасидан Ҳукумат комиссияси тузилди, дея хабар берди бош вазир матбуот котиби Бекзод Ҳидоятов ўзининг
Telegram-каналида. Қайд этилишича, Андижондаги масжид ҳудудида рўй берган бахтсиз ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган фуқароларнинг оила аъзоларига ҳар томонлама кўмаклашиш ҳамда жабрланган фуқароларга тез тиббий ёрдам кўрсатиш, ушбу бахтсиз ҳодисанинг келиб чиқиш сабабларини ўрганиш, шунингдек, бу каби фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойиши қабул қилинди.
“Фармойиш билан Бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов бошчилигида Ҳукумат комиссияси тузилди”, — дейилади хабарда.
Андижон вилояти прокуратурасининг
хабар беришича, масжидининг таҳоратхона биноси ертўласида иситиш мосламаларига уланган газ қувурларидан сизиб чиққан табиий газ хона ичига тўпланиб қолиши натижасида электр энергияси ёқилган вақтда чақнаш содир бўлиб, бино қулаб тушган.
Натижада бино ичида бўлган 10 нафар шахс турли даражада тан-жароҳатлари олган ва 3 нафар шахс воқеа жойида вафот этган.
“Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 205, 259-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тергов ҳаракатлари давомида барча ҳолатлар тўлиқ ўрганилиб, қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади”, — дейилган хабарда.