Андижондаги масжид таҳоратхонасида содир бўлган портлаш оқибатида 3 киши ҳалок бўлди

© Sputnik / Рамиз БахтияровАвтомобиль скорой помощи в Узбекистане. Архивное фото
Автомобиль скорой помощи в Узбекистане. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.03.2025
Oбуна бўлиш
Бош вазир ўринбосари ҳамда фавқулодда вазиятлар вазири ҳодиса жойига етиб борган.
ТОШКЕНТ, 31 мар – Sputnik. Андижон вилояти Избоскан туманидаги масжид ҳудудидаги таҳоратхонада содир бўлган портлаш оқибатида 3 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (ФВВ) матбуот хизмати хабар берди.
Газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлганлиги тўғрисида хабар соат 12:19 да вилоят ФВБга хабар қилинган.
Зудлик билан айтилган манзилга 2 та қутқарув отряди ва 2 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб борган. Ҳодиса натижасида таҳоратхона девор ва томларига зарар етган, ёнғин содир бўлмаган.

Чақнаш оқибатида 3 нафар фуқаро ҳалок бўлган, 10 нафари тан-жароҳати олиб, шифохонага юборилган.

Воқеа жойига вилоят ҳокими, ФВБ, ИИБ, МГ, ССБ, прокуратура ва “Ҳудудгазтаъминот”, туман ФВДқТ хизматлари етиб борган. Ҳодиса оқибатлари бартараф этилмоқда.
Ҳодиса содир бўлганлиги хабар қилинганида водийда бўлиб турган бош вазир ўринбосари О.Раматов ҳамда фавқулодда вазиятлар вазири генерал-майор Б.Қудратхўжаев Избоскан туманига етиб борган.
Ҳозир суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Сергелидаги портлаш: воқеадан кейин “Қурувчилар” массиви қандай тикланмоқда. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.10.2023
Сергелидаги портлаш: воқеадан кейин “Қурувчилар” массиви қандай тикланмоқда
Янгиликлар лентаси
0