Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

ЕОИИ ва Бангладеш иқтисодий ҳамкорликни муҳокама қилди

© Пресс-служба ЕЭКВстреча министра по интеграции и макроэкономике ЕЭК Эльдара Алишерова и заместителя министра торговли Бангладеш Аиши Актер
Встреча министра по интеграции и макроэкономике ЕЭК Эльдара Алишерова и заместителя министра торговли Бангладеш Аиши Актер - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.03.2025
Oбуна бўлиш
Бангладеш ЕОИИ мамлакатлари билан ўзаро муносабатларнинг узоқ муддатли хусусиятини қадрлашини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 31 мар – Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ва Бангладеш савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг устувор масалаларини муҳокама қилди.
Евроосиё иқтисодий комиссиясининг (ЕИК) интеграция ва макроиқтисодиёт бўйича вазири Элдар Алишеров Бангладеш савдо вазири ўринбосари Аиша Актер билан учрашувда ўзаро товар айирбошлаш ҳажми ошиб бораётганини таъкидлади. ЕОИИ мамлакатлари Бангладешга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, энергия ресурслари, металл, машина ва асбоб-ускуналар экспорт қилмоқда, Бангладешдан эса текстиль, кийим-кечак ва пойабзал харид қилмоқда.
“Томонларнинг бир-бирларининг савдо-иқтисодий имкониятлари тўғрисида хабардорлигини ошириш ва ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш учун янги истиқболли йўналишларни излаш муҳим вазифадир”, - деди Алишеров.
Ўз навбатида, Аиша Актер томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорлик салоҳиятини сифатли очиб бериш учун имконият ва ресурсларга эга эканлигига эътибор қаратди. Бангладеш ЕИК ва ЕОИИ мамлакатлари билан ўзаро муносабатларнинг узоқ муддатли хусусиятини қадрлайди. Мамлакат иттифоқ тадбиркорларига мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланишни таклиф қилади.
Томонлар Бангладешга озиқ-овқат донларини етказиб беришни кенгайтиришни батафсил муҳокама қилишди, меҳнат миграциясини ташкил этиш бўйича маълумотлар ва савдо тартиб-таомилларини соддалаштириш бўйича таклифлар билан алмашишди.
Бангладеш ЕОИИ ва мамлакат ўртасида эркин савдо зонасини яратиш масалада ўз қизиқишини тасдиқлади.
ЕИК ва Бангладеш ҳукумати ўртасида ҳамкорлик меморандуми 2019 йил 31 майда Москвада имзоланган.
Флаги стран ЕАЭС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.03.2025
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Иордания ЕОИИ билан эркин савдо шартномасини тузиш истагини билдирди
Янгиликлар лентаси
0