Владимир Путин мусулмонларни Рамазон ҳайити билан табриклади

© Sputnik / Алексей Никольский / Медиабанкка ўтишПрезидент Владимир Путин принял участие в заседании коллегии Генпрокуратуры
Президент Владимир Путин принял участие в заседании коллегии Генпрокуратуры - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.03.2025
Oбуна бўлиш
Россия етакчиси ўз табригида махсус ҳарбий операция қатнашчилари ва фахрийларига, уларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳам кўрсатилаётган самарали ёрдамини алоҳида қайд этди.
ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин мусулмонларни Рамазон ҳайити билан табриклаб, уларнинг мамлакат ривожига қўшган ҳиссасини қайд этди. Тегишли табрикни Мусулмонлар марказий диний эълон қилди.
Президент Рамазон ҳайити одамларнинг меҳр-оқибат ва меҳр-мурувват истагини ифодалашини таъкидлади.
“Сизларни (Россия мусулмонларини – Таҳр.) Рамазон ҳайити билан чин қалбимдан табриклайман... Мусулмон ташкилотларининг мамлакат ижтимоий-маданий ҳаётини ривожлантириш, оммавий хайрия, маърифий, ватанпарварлик лойиҳалари ва ташаббусларини амалга оширишга қўшаётган улкан бунёдкорлик ҳиссаси энг самимий ҳурматга сазовор”, — дейилади табрик матнида.
Путин, шунингдек, россиялик мусулмонлар аждодларининг бой маънавий ва тарихий меросига эҳтиёткорона муносабатда бўлиши муҳимлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, улар ота боболарининг урф-одатлари, аҳд ва удумларини эъзозлайди, навқирон авлодни улар билан таништиради.
"Шунинг учун ҳам Рамазон ҳайити бутун мамлакат бўйлаб кенг нишонланади: диний жамоаларда ҳам, оила даврасида ҳам", — дейди Россия етакчиси.
Бундан ташқари, президент мусулмонлар томонидан махсус ҳарбий операция қатнашчилари ва фахрийларига, уларнинг оила аъзолари ва яқинларига кўрсатилаётган самарали ёрдамни алоҳида қайд этди. Шунингдек, Путин уларга сиҳат-саломатлик ва ишларида муваффақиятлар тилади.
Президент Шавкат Мирзиёев вместе с широкой общественностью принял участие в церемонии ифтара в городе Ташкенте.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.03.2025
Мирзиёев Ўзбекистон халқини Рамазон ҳайити билан табриклади
Янгиликлар лентаси
0