Мирзиёев Ўзбекистон халқини Рамазон ҳайити билан табриклади

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев вместе с широкой общественностью принял участие в церемонии ифтара в городе Ташкенте.
Президент Шавкат Мирзиёев вместе с широкой общественностью принял участие в церемонии ифтара в городе Ташкенте.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.03.2025
Oбуна бўлиш
Мирзиёев: бу муборак ойнинг “Рамазон – саховат, бирдамлик ва бағрикенглик ойи” деган ғоя асосида ўтказилгани тинчлик, дўстлик, меҳр-оқибат ва саховат муҳитини янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.
ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Рамазон ҳайити билан табриклади, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
“Аввало, сиз азизларни, бутун халқимизни улуғ айём – муборак Рамазон ҳайити билан чин юракдан самимий табриклаб, барчангизга ўзимнинг юксак ҳурматим ва эзгу тилакларимни изҳор этаман. Ушбу саодатли дамларда бу йилги Рамазон ойини ҳар томонлама муносиб ўтказиб, Ийд-ал-Фитрни эл-юртимиз билан бирга мана шундай шоду хуррамликда кутиб олаётганимиз учун Яратганга беҳисоб шукроналар айтамиз”, — дейилади байрам табригида.
Қайд этилишича, бу муборак ойнинг “Рамазон – саховат, бирдамлик ва бағрикенглик ойи” деган ғоя асосида ўтказилгани жамиятда тинчлик, дўстлик, меҳр-оқибат ва саховат муҳитини янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.
Президентнинг қайд этишича, мамлакатда ислом цивилизацияси ва маданияти асосида яратилган бой илмий-маънавий меросни тўплаш, ўрганиш ва кенг тарғиб этишга сўнгги йилларда улкан эътибор берилмоқда. Айни шу мақсадда янги-янги илмий-маърифий марказлар, диний йўналишдаги таълим масканлари, қутлуғ зиёратгоҳлар барпо этилиб, самарали фаолият олиб бормоқда.
“Ҳеч шубҳасиз, буларнинг барчаси гўзал диёримизда барча соҳа ва тармоқлар қатори диний-маърифий ҳаёт ҳам узлуксиз ривожланишда эканидан далолатдир. Бу ишларда юртимиз мўмин-мусулмонлари, бутун халқимизнинг муносиб ҳиссаси борлигини таъкидлаб, бунинг учун барчангизга самимий миннатдорлик билдираман. Мана шу шукуҳли айёмда чет элларда она юртга садоқат туйғуси билан яшаётган ватандошларимизни ҳам Рамазон ҳайити билан чин дилдан қутлаб, уларга эзгу тилакларимизни изҳор этамиз”, — деди президент.
Шунингдек, Шавкат Мирзиёев ўз табригида дунёнинг узоқ-яқин ўлкаларидаги мусулмонларни ҳам табриклаб, уларнинг халқлари ва мамлакатларига дўстлик саломини йўллади.
Янгиликлар лентаси
0