Рўза қабул бўлганининг 13 аломати эълон қилинди

© Sputnik / Рамиз БахтияровВерующие во время намаза
Верующие во время намаза - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.03.2025
Oбуна бўлиш
Солиҳ амалларнинг қабул бўлганининг баъзи аломатлари борлиги айтилди.
ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Рўза қабул бўлганининг 13 аломатини эълон қилди.
“Аллома Шинқитий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Банданинг қилган яхши амалининг қабул бўлгани ёки бўлмагани ғайб иши бўлиб, уни фақат Аллоҳ таоло билади. Аммо солиҳ амалларнинг қабул бўлганининг қуйидаги баъзи аломатлари бор”, — дейилади хабарда.
Рўза қабул бўлганининг 13 аломати:
Ибодатларга янада кўпроқ рағбат қилиш.
Ибодатлардан роҳатланиш, уларни хушуъ-хузуъ билан адо этиш.
Ибодат асарининг зоҳир бўлиши. Масалан, намознинг фаҳш ва ман этилган ишлардан қайтариши.
Ибодатларни адо этишга муҳаббатли бўлиш. Нафл намозларни кўпайтириш.
Гуноҳ-маъсиятлардан узоқлашиш.
Ибодатлар қабул бўлмай қолишидан хавфда бўлиш. Ужб ва кибрга берилмаслик.
Солиҳ амалларни кўпайтириш. Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ: “Аллоҳ бандадан амалини қабул этган бўлса, уни тоат-ибодатга, яна яхшилик қилишга йўллаб қўяди”, деганлар.
Шаввол ойидан 6 кун нафл рўза тутиш.
Ибодатларнинг осон қилиб қўйилиши. Тоат-итоатда бардавом бўлиш.
Кўп дуо қилиш.
Солиҳларни яхши кўриш.
Истиғфор айтишни, зикр қилишни ҳамда Қуръони карим тиловатини кўпайтириш.
Кечалари қоим бўлиш.
Узбекистане Рамазан хайит в 2023 году отмечается 21 апреля - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.03.2025
Рамазон доим 30 кун бўлади деб ҳукм чиқариш тўғри эмас — Мусулмонлар идораси
Янгиликлар лентаси
0