https://sputniknews.uz/20250327/ramazon-roza-musulmonlar-idora-48600586.html
Рамазон доим 30 кун бўлади деб ҳукм чиқариш тўғри эмас — Мусулмонлар идораси
Рамазон доим 30 кун бўлади деб ҳукм чиқариш тўғри эмас — Мусулмонлар идораси
Sputnik Ўзбекистон
Рамазон ойи неча кун бўлса, шунча кун рўза тутилади ва ўша мукаммал рўза ҳисобланади.
2025-03-27T20:06+0500
2025-03-27T20:06+0500
2025-03-27T20:06+0500
жамият
ўзбекистон
рамазон ойи
ўзбекистон мусулмонлари идораси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/15/34148464_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_ff98b1d555437a7eea6ec2f72a9be37a.jpg
ТОШКЕНТ, 27 мар — Sputnik. Ҳеч ким ўзича Рамазон доим ўттиз кун бўлади деб ҳукм чиқариши асло тўғри эмасдир. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати маълум қилди.Рамазон тақвими 2025 — саҳарлик ва ифторлик вақтлариҚайд этилишича, милодий сана ойлари 28 ёки 29 ҳамда 30 ё 31 кунлик бўлгани каби ҳижрий ойлар, жумладан, Рамазон ойи ҳам гоҳида 29, гоҳида 30 кунлик бўлиши мумкин.Ҳижрий ойнинг милодий ойдан фарқи шуки, масалан, март ойи доимий равишда 31 кунлик бўлса, ҳижрий ойлар янги Ойнинг янгиланиши билан боғлиқ бўлгани учун қайси ой неча кунлик бўлиши ойнинг кўринишига қараб аниқланади.Айтилишича, кўп ислом мамлакатларида амал қилинадиган ҳижрий-қамарий тақвим ойнинг фалакдаги ҳаракатига асосланади. Янги ой кўрингандан кейинги кун янги ойнинг биринчи куни ҳисобланади. Ҳижрий-қамарий ойлар 29 ёки 30 кун бўлади. Шу сабабли ҳижрий-қамарий йил 354-355 кун бўлиб, милодий йилдан 10-11 кун кам бўлади.Рўза тутишга оид энг кўп учрайдиган саволлар2025 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари эълон қилинди
https://sputniknews.uz/20250326/ozbekiston-ramazon-hayiti-30-mart-48586866.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/15/34148464_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_e29cf61ac7a55cab9f039262cb9d1110.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
рамазон ойи неча кун бўлади ҳижрий ойлар рамазон ойи янги ой
рамазон ойи неча кун бўлади ҳижрий ойлар рамазон ойи янги ой
Рамазон доим 30 кун бўлади деб ҳукм чиқариш тўғри эмас — Мусулмонлар идораси
Мусулмонлар идораси: Рамазон ойи неча кун бўлса, шунча кун рўза тутилади ва ўша мукаммал рўза ҳисобланади.
ТОШКЕНТ, 27 мар — Sputnik. Ҳеч ким ўзича Рамазон доим ўттиз кун бўлади деб ҳукм чиқариши асло тўғри эмасдир. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
маълум қилди. Қайд этилишича, милодий сана ойлари 28 ёки 29 ҳамда 30 ё 31 кунлик бўлгани каби ҳижрий ойлар, жумладан, Рамазон ойи ҳам гоҳида 29, гоҳида 30 кунлик бўлиши мумкин.
Ҳижрий ойнинг милодий ойдан фарқи шуки, масалан, март ойи доимий равишда 31 кунлик бўлса, ҳижрий ойлар янги Ойнинг янгиланиши билан боғлиқ бўлгани учун қайси ой неча кунлик бўлиши ойнинг кўринишига қараб аниқланади.
Айтилишича, кўп ислом мамлакатларида амал қилинадиган ҳижрий-қамарий тақвим ойнинг фалакдаги ҳаракатига асосланади. Янги ой кўрингандан кейинги кун янги ойнинг биринчи куни ҳисобланади. Ҳижрий-қамарий ойлар 29 ёки 30 кун бўлади. Шу сабабли ҳижрий-қамарий йил 354-355 кун бўлиб, милодий йилдан 10-11 кун кам бўлади.
“Рамазон ойи неча кун бўлса, шунча кун рўза тутилади ва ўша мукаммал рўза ҳисобланади. Шунга кўра, ҳеч ким ўзича Рамазон доим ўттиз кун бўлади деб ҳукм чиқариши асло тўғри эмасдир. Бундай дейиш саҳиҳ ҳадислар ва уламолар ижмоси (иттифоқи)га зиддир. Рамазон ойи 29 кунлик бўлиб келган тақдирда ҳам биз оят ва ҳадисларга мувофиқ бир ой мукаммал рўза тутган бўламиз...”, — дейилади хабарда.