https://sputniknews.uz/20250326/ozbekiston-ramazon-hayiti-30-mart-48586866.html
Ўзбекистонда Рамазон ҳайити 30 март куни нишонланади
Ўзбекистонда Рамазон ҳайити 30 март куни нишонланади
Sputnik Ўзбекистон
“Жорий йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 30 март – якшанба кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилиниб, мамлакатимизда 2025 йил 30 март куни Рамазон ҳайити байрами сифатида кенг нишонлансин
2025-03-26T17:13+0500
2025-03-26T17:13+0500
2025-03-26T17:53+0500
жамият
ўзбекистон
президент қарори
рамазон ҳайити
рамазон ойи
рамазон
байрам
мусулмонлар
ўзбекистон мусулмонлари идораси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/03/0f/32914034_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_5e60060fbe6c74630d0d6dfd06d5c6d8.jpg
ТОШКЕНТ, 26 мар — Sputnik. Ўзбекистонда Рамазон ҳайити байрами 30 март куни нишонланади. Бу ҳақда президент қарорида эълон қилинди.Шунингдек, Ўзбекистон Меҳнат кодексининг 208-моддасига мувофиқ, ишланмайдиган байрам куни ҳисобланувчи Рамазон ҳайитининг биринчи куни якшанба – дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш куни 31 март – душанба кунига кўчирилади.Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ҳудудларда Рамазон ҳайитини миллий анъана ва урф-одатларга уйғун ҳолда ўтказиш бўйича тегишли чора-тадбирлар амалга оширилади.Туризм қўмитаси Транспорт вазирлиги билан биргаликда Рамазон ҳайити кунларида мўътабар зиёратгоҳлар ва тарихий қадамжоларга зиёратларни ташкил этиш мақсадида қулай шароит ва имкониятлар яратади.
https://sputniknews.uz/20250326/mirziyoev-jamoatchilik-iftorlik-48576227.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/03/0f/32914034_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_b818b1583b35e6ad3f7c47179443a88c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон рамазон ҳайити 30 март ўзбекистон рамазон ҳайити хайит 2025 йил қачон сана намоз хайит байрами 2025 o‘zbekiston ramazon hayiti xayit 2025 yil qachon sana namoz
ўзбекистон рамазон ҳайити 30 март ўзбекистон рамазон ҳайити хайит 2025 йил қачон сана намоз хайит байрами 2025 o‘zbekiston ramazon hayiti xayit 2025 yil qachon sana namoz
Ўзбекистонда Рамазон ҳайити 30 март куни нишонланади
17:13 26.03.2025 (янгиланди: 17:53 26.03.2025) Рамазон ҳайитининг биринчи куни 30 март – якшанба кунига тўғри келади.
ТОШКЕНТ, 26 мар — Sputnik. Ўзбекистонда Рамазон ҳайити байрами 30 март куни нишонланади. Бу ҳақда президент қарорида
эълон қилинди. “Жорий йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 30 март – якшанба кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилиниб, мамлакатимизда 2025 йил 30 март куни Рамазон ҳайити байрами сифатида кенг нишонлансин”, - дейилади қарор матнида.
Шунингдек, Ўзбекистон Меҳнат кодексининг 208-моддасига мувофиқ, ишланмайдиган байрам куни ҳисобланувчи Рамазон ҳайитининг биринчи куни якшанба – дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш куни 31 март – душанба кунига кўчирилади.
Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ҳудудларда Рамазон ҳайитини миллий анъана ва урф-одатларга уйғун ҳолда ўтказиш бўйича тегишли чора-тадбирлар амалга оширилади.
Туризм қўмитаси Транспорт вазирлиги билан биргаликда Рамазон ҳайити кунларида мўътабар зиёратгоҳлар ва тарихий қадамжоларга зиёратларни ташкил этиш мақсадида қулай шароит ва имкониятлар яратади.