Ўзбекистонда илк бор мураккаб эпилепсияни ноёб амалиёт орқали даволаш йўлга қўйилди

© iStock / sudok1Капельница. Архивное фото
Капельница. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.03.2025
Oбуна бўлиш
Ноёб операциялардан бири 6 ойлик беморда бажарилди.
ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. Ўзбек нейрохирургиясида илк бор мураккаб эпилепсияни ноёб амалиёт орқали даволаш йўлга қўйилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази директори Ғайрат Кариевнинг қайд этишича, марказда ўзбек нейрохирургиясида илк бор мураккаб эпилепсияни даволаш учун вертикал гемисферотомия операцияси жорий қилинди.
“Натижада шу йилнинг ўзида бажарилган жами жарроҳлик амалиётлари сони 550 тага етди. Шундан 330 дан ортиғи юқори технологик муолажалардир. Қолаверса, шу йилнинг ўтган даврида клиникада эндоваскуляр – қон томир ичи орқали бош мия касалликларини ташхислаш ва даволашнинг янги усуллари татбиқ этилди. Ана шундай ноёб операциялардан бири оғир шаклдаги фармакорезистент латерализацияланган эпилепсия хасталигига чалинган 6 ойлик жажжи беморда бажарилди”, — деди марказ директори.
Ушбу амалиётнинг мураккаблиги шундаки, бола икки ойлигидан бошлаб доимий тутқаноқ хуружларига дучор бўлган. Бир неча ой давомида эса тўхтовсиз хуружлар сабабли ҳушсиз ҳолда бўлган.
Айтилишича, ёш беморларда бу турдаги операция юқори хавфга эга бўлиб, уни бажариш жарроҳлардан алоҳида маҳорат талаб этади.
“Қувонарлиси, ушбу амалиёт муваффақиятли ўтиб, бемор хасталикдан халос бўлди. Айни пайтда болакай тўлақонли ҳаётга қайтиши учун реабилитация жараёнлари олиб бориляпти”, — дея қайд этилган хабарда.
Шунингдек, клиникада қозоғистонлик болалар нейрохирурги А. Жайилганов ва маҳаллий мутахассислар иштирокида вертикал гемисферотомия мураккаб операцияси бажарилди.
Марказ ҳамда Япониянинг Фужита тиббиёт университети, Банбунтан Хотокукай госпитали, Беларусь травматология ва ортопедия ҳамда неврология ва нейрожарроҳлик илмий-амалий тиббиёт марказлари ўртасида имзоланган меморандумлар асосида етакчи мутахассисларни муассасага жалб қилиш кўзда тутилган.
Концепция искусственного интеллекта. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.02.2025
Россиялик олимлар эпилепсияни сунъий интеллект ёрдамида аниқлаш усулини яратишди
Янгиликлар лентаси
0