Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Украина "Суджа" газ ўлчаш станциясини бутунлай йўқ қилди

© ГазпромГИС "Суджа"
ГИС Суджа - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.03.2025
Oбуна бўлиш
Путин ва Трампнинг келишувидан сўнг ҳам Украина Россиянинг энергетика объектларига забар беришда давом этмоқда.
ТОШКЕНТ, 28 мар — Sputnik. Киев режими жума куни Курск вилоятидаги "Суджа" газ ўлчаш станциясига икки томонлага ракета зарбаси бериб, уни бутунлай вайрон қилди, деб хабар берди Россия Мудофаа вазирлиги.

“28 март куни соат 10:20 да Киев режими, дастлабки маълумотларга кўра, "Суджа газ ўлчаш станциясига HIMARS ракеталари ёрдамида икки томонлама ҳужум уюштирди. Натижада йирик ёнғин содир бўлди ва энергетика объекти деярли бутунлай вайрон бўлди”, — дейилади хабарда.

"Суджа" газ ўлчаш станцияси Украина чегарасидан бир неча юз метрда жойлашган бўлиб, у орқали Марказий Европа давлатлари ва Украинанинг ўзига газ етказиб берилган. Украина 2025 йил бошида ўз ҳудуди орқали газ транзитини тўхтатган эди.

Шунингдек, жума куни эрталаб Россиянинг Саратов вилоятидаги ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Саратов нефтни қайта ишлаш заводи инфратузилмаси нишони бўлган 19 та Украина ҳужумчи учувчисиз дронларини уриб туширди.
Ундан ташқари, 27 март куни Белгород вилоятида соат 15:00 атрофида “Россети Центр” электр энергияси объектига аниқ нишонга олувчи снарядлар билан берилган зарба натижасида юқори вольтли тармоқ ишдан чиқиб, Шебекино тумани электр таъминотисиз қолган эди.
26 март куни Украина дронлар ёрдамида Россиянинг Қримдаги ер ости газ сақлаш тизими инфратузилмасига зарба беришга уринган эди. Станция яқинида бир неча учувчисиз аппаратлар уриб туширилди.
Владимир Путин ва Дональд Трамп 18 март куни энергетика объектларига зарба беришни тўхтатишга келишиб олган эди. Лекин Киев режими шундан сўнг ҳам Россия энергетика объектларига зарба беришда давом этмоқда.
Международные эксперты-наблюдатели на ГИС Суджа - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.03.2025
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия МВ: “Суджа” портлатилиши тинчлик ташаббусларини йўққа чиқариш учун провокация
Янгиликлар лентаси
0