https://sputniknews.uz/20250321/rossiya-sudja-portlatilish-48521895.html
Россия МВ: “Суджа” портлатилиши тинчлик ташаббусларини йўққа чиқариш учун провокация
Россия МВ: “Суджа” портлатилиши тинчлик ташаббусларини йўққа чиқариш учун провокация
Sputnik Ўзбекистон
Украина Курск вилоятидаги газ ўлчаш станциясини 21 март тунги соат 00:20 да портлатган. 21.03.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-03-21T18:52+0500
2025-03-21T18:52+0500
2025-03-21T18:52+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
россия
украина
россия мудофаа вазирлиги
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/03/15/48522217_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_fb4b6cbdece8c45c5ae0e6fd8c86044c.jpg
ТОШКЕНТ, 21 мар – Sputnik. Украина Қуролли кучлари АҚШ президенти Дональд Трампнинг тинчлик ташаббусларини обрўсизлантириш учун “Суджа” газ ўлчаш станциясини портлатди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги (МВ) маълум қилди, дея ёзади РИА Новости.Россия Мудофаа вазирлигининг аниқлик киритишича, Украина армияси станцияни 21 март тунги соат 00:20 да портлатган.“Суджа” станцияси орқали Европага газ етказиб бериш шу йил бошига қадар давом этди. Киев транзит тўғрисидаги шартномани узайтиришдан бош тортгандан кейин газ етказиб бериш тўхтатилди. Бу Россия газини Украина орқали Европага етказиб берувчи охирги станция бўлиб қолаётганди.18 март куни Россия президенти Владимир Путин америкалик ҳамкасби Дональд Трамп билан телефон орқали мулоқот қилди. Улар Украина можаросини ҳал этишни ҳам муҳокама қилишди. Путин Трампнинг можаро томонларининг 30 кун ичида энергетика инфратузилмаларига ўзаро зарба беришдан воз кечиш ғоясига ижобий муносабат билдирди ва Россия ҳарбийларига тегишли буйруқ берди.Бироқ Россия ва АҚШ етакчилари музокараларидан бир неча соат ўтиб Киев режими Краснодар ўлкасидаги “Кавказская” нефть қазиш станциясига дронлар билан ҳужум қилди.Россия Мудофаа вазирлиги бу билан Украина Трампнинг тинчлик ташаббусларини қасддан барбод қилишга интилаётганини таъкидлади. Кремль вакили Дмитрий Песков эса бу зарба Киев режимининг келишишга қобилияти йўқлигини кўрсатувчи яққол далил экани ва бу хавотир уйғотишини қайд этди.Россия ҳарбийлари Путин буйруғидан сўнг Украинанинг Николаев вилоятидаги объектларга учаётган ўзининг еттита дронини уриб туришди.
https://sputniknews.uz/20250319/rossiya-qoshin-kursk-dushman-maglub-48487591.html
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/03/15/48522217_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_c75ec75cf1a99f4f55f9e06a1f648e79.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия, украина, россия мудофаа вазирлиги
россия, украина, россия мудофаа вазирлиги
Россия МВ: “Суджа” портлатилиши тинчлик ташаббусларини йўққа чиқариш учун провокация
Украина Курск вилоятидаги газ ўлчаш станциясини 21 март тунги соат 00:20 да портлатган.
ТОШКЕНТ, 21 мар – Sputnik. Украина Қуролли кучлари АҚШ президенти Дональд Трампнинг тинчлик ташаббусларини обрўсизлантириш учун “Суджа” газ ўлчаш станциясини портлатди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги (МВ) маълум қилди, дея ёзади РИА Новости.
“Курск вилояти ҳудудидан чекинаётган УҚК бўлинмалари томонидан амалга оширилган Россиянинг муҳим энергетика объектини портлатиш Киев режимининг қасддан уюштирган провокациясидир. Уни АҚШ президентининг тинчлик ташаббусларини обрўсизлантириш мақсадида яқинда Россия Федерациянинг энергетика инфратузилмаларига берилган зарбалар билан бир қаторда кўриш чиқиш даркор”, - дейилади
хабарда.Россия Мудофаа вазирлигининг аниқлик киритишича, Украина армияси станцияни 21 март тунги соат 00:20 да портлатган.
“Суджа” станцияси орқали Европага газ етказиб бериш шу йил бошига қадар давом этди. Киев транзит тўғрисидаги шартномани узайтиришдан бош тортгандан кейин газ етказиб бериш тўхтатилди. Бу Россия газини Украина орқали Европага етказиб берувчи охирги станция бўлиб қолаётганди.
18 март куни Россия президенти Владимир Путин америкалик ҳамкасби Дональд Трамп билан телефон орқали
мулоқот қилди. Улар Украина можаросини ҳал этишни ҳам муҳокама қилишди. Путин Трампнинг можаро томонларининг 30 кун ичида энергетика инфратузилмаларига ўзаро зарба беришдан воз кечиш ғоясига ижобий муносабат билдирди ва Россия ҳарбийларига тегишли буйруқ берди.
Бироқ Россия ва АҚШ етакчилари музокараларидан бир неча соат ўтиб Киев режими Краснодар ўлкасидаги “Кавказская” нефть қазиш станциясига дронлар билан ҳужум қилди.
Россия Мудофаа вазирлиги бу билан Украина Трампнинг тинчлик ташаббусларини қасддан барбод қилишга интилаётганини таъкидлади. Кремль вакили Дмитрий Песков эса бу зарба Киев режимининг келишишга қобилияти йўқлигини кўрсатувчи яққол далил экани ва бу хавотир уйғотишини қайд этди.
Россия ҳарбийлари Путин буйруғидан сўнг Украинанинг Николаев вилоятидаги объектларга учаётган ўзининг еттита дронини
уриб туришди.