Sputnik Узбекистан в Ташкенте. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.04.2024
Матбуот маркази
Sputnik Ўзбекистон матбуот маркази “Россия сегодня” халқаро медиа гуруҳи таркибига киради. Матбуот-маркази рақами: +99897 190 71 78

Россотрудничество Ўзбекистонда қандай маданий лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирмоқда?

Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Примаков Тошкентда Есенин ҳайкалини ўрнатиш режалаштирилаётганини қўшимча қилди.
Ўзбекистонда тўртта рус театрини бирлаштирган “Тўрт юрак” театр лойиҳаси кенгаймоқда. Бу ҳақда Россиянинг МДҲ ишлари, хорижда яшовчи ватандошлар ва халқаро ҳамкорлик бўйича федерал агентлиги раҳбари Евгений Примаков Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.
“Биз минтақада театр марказини яратишни мақсад қилганмиз. Кўплаб русийзабон ўзбек театрлари аллақачон Россиядаги театр фестивалларида иштирок этмоқда”, - дейди у.
Бундан ташқари, бу йил Сергей Есенин таваллудининг 130 йиллиги нишонланади. Примаков Тошкентда Есенин ҳайкалини ўрнатиш режалаштирилаётганини қўшимча қилди.
“Менимча, бу фақат бизнинг лойиҳамиз эмас, балки Ўзбекистон билан қўшма ташаббус ҳамдир, чунки Сергей Александрович бу ерда бўлган, тошкентликларга ўз шеърларини ўқиб берган”, - деди Примаков.
Батафсил видеода томоша қилинг.
Янгиликлар лентаси
0