Наманганда Ўзбекистон-Қатар касбий маҳорат маркази очилади

© Sputnik / Евгений Одиноков / Медиабанкка ўтишПустая аудитория
Пустая аудитория - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.03.2025
Oбуна бўлиш
Битирувчиларга халқаро миқёсда тан олинган сертификат берилади.
TOШКЕНТ, 27 мар — Sputnik. Наманганда Ўзбекистон-Қатар касбий маҳорат маркази очилади, деб ёзмоқда "Дунё" АА.
Доҳада Тараққиёт ислоҳотлари маркази ва Доҳа фан ва технология университети (UDST) ўртасида англашув меморандуми имзоланди. Ҳужжатга кўра, томонлар биргаликда Наманганда Ўзбекистон-Қатар касбий маҳорат марказини очишади.
Марказда ўқув машғулотлари UDSTнинг илғор дастурлари ёрдамида инглиз тилида олиб борилади. Битирувчилар Яқин Шарқ, Европа ва Америкада ишлаш имконини берадиган, халқаро миқёсда тан олинган сертификатга эга бўлади.
“Университетимизда халқаро стандартлар бўйича техник мутахассислар тайёрлаш бўйича самарали тизим яратилган, – деди UDST ректори Салим Ал-Наимий. – Биз мамлакатларимиз ўртасидаги ўзига хос ва жадал ривожланаётган муносабатлар рамзига айланадиган Ўзбекистон-Қатар малака маркази ташкил этилишини тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз”.
"Тараққиёт ислоҳотлари маркази" директори Миршоҳид Аслановнинг қайд этишича, ташкил этилаётган марказ ёшларни, айниқса Фарғона водийсидаги ишсиз аҳолини жаҳон бозорида харидоргир бўлган замонавий техник кўникмаларни ўзлаштиришга жалб этиш имконини беради.
“Нафақат ишсизлик даражасини пасайтириш, балки мамлакатимизда йирик сармоявий ташаббуслар амалга оширишга хизмат қиладиган бу лойиҳа ижтимоий-иқтисодий тараққиётнинг муҳим воситасига айланиши шубҳасиз”, — деди Миршоҳид Асланов.
Маълумот учун, Доҳа фан ва технология университети Қатардаги амалий, техник ва касб-ҳунар таълимига ихтисослашган биринчи университет ҳисобланади. Ушбу олий таълим муассасаси 64 та мутахассислик бўйича бакалавр ва магистр тайёрлайди. Университет таркибида бизнес, муҳандислик, IT, тиббиёт ва умумий фанларга ихтисослашган 5 та коллеж бор.
Официальные лица Узбекистана и Катара провели важные встречи в Дохе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.01.2025
Қатар Меҳнат вазирлиги ўзбекистонликлар учун квоталар сонини кескин оширади
Янгиликлар лентаси
0