https://sputniknews.uz/20250124/qatar-mehnat-vazirligi-ozbekistonliklar-kvotalar-47675721.html
Қатар Меҳнат вазирлиги ўзбекистонликлар учун квоталар сонини кескин оширади
Қатар Меҳнат вазирлиги ўзбекистонликлар учун квоталар сонини кескин оширади
Sputnik Ўзбекистон
Миграция агентлиги ва Қатарнинг энг йирик давлат рекрутинг компанияси “Jusour” билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Бу ўз ичига тиббиёт, туризм, меҳмонхона бизнеси, IT, муҳандислик ва бошқа соҳалар мутахассисларини Қатар бозорига йўналтириш имконини беради. “Jusour” компанияси иш берувчиларнинг жуда катта тармоғи билан ҳамкорлик қилади ва бу иш ўринларини тезкор топиш ва жойлаштиришга хизмат қилади.
2025-01-24T11:48+0500
2025-01-24T11:48+0500
2025-01-24T11:55+0500
миграция
мигрантлар
миграция агентлиги
ўзбекистон
қатар
ҳамкорлик
учрашув
мулоқот
ҳужжатлар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/01/18/47677444_0:58:1108:681_1920x0_80_0_0_f29ae35a79b2e1fc8b9632dbfbeaafb9.jpg
ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Ўзбекистон ва Қатар расмийлари Доҳада муҳим учрашувлар ўтказишмоқда. Қатар Меҳнат вазирлиги квоталар сонини кескин оширишга тайёр, дея хабар берди Ўзбекистон Миграция агентлиги.Миграция агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистоннинг Қатардаги элчихонаси мутасаддиларидан иборат делегация аъзолари Қатар Меҳнат вазири ўринбосари Шайна Нажва Бинт Абдулраҳмон Ал-Соний билан учрашув ўтказди.Мулоқот ҳар томонлама конструктив кечди. Қатар Меҳнат вазири ўринбосари мамлакатида ишчи кучига талаб юқори эканлигини алоҳида қайд этди. Қатарга малакали ишчи кучини жалб қилиш юзасидан Ўзбекистон билан катта лойиҳаларни амалга ошириш имконияти борлиги таъкидланди.Учрашувда муҳим ҳужжатга қўл қўйилди.Қатарда ишламоқчи бўлган номзодларни Ўзбекистонда тил ва касбга тайёрлаш бўйича лойиҳа амалга оширилади. Учрашувда Ўзбекистоннинг меҳнат миграцияси соҳасидаги салоҳияти тақдимоти ҳам ўтказилди.
https://sputniknews.uz/20241217/ozbekiston-prezident-qatar-amir-telefon-suhbat-47147891.html
ўзбекистон
қатар
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/01/18/47677444_62:0:1047:739_1920x0_80_0_0_8d6d1cd41facb72b82c4b2db1fc9c5af.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
қатар ўзбекистонликлар квоталар
қатар ўзбекистонликлар квоталар
Қатар Меҳнат вазирлиги ўзбекистонликлар учун квоталар сонини кескин оширади
11:48 24.01.2025 (янгиланди: 11:55 24.01.2025) Миграция агентлиги Қатарнинг энг йирик давлат рекрутинг компанияси “Jusour” билан ҳамкорлик меморандуми имзолади.
ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Ўзбекистон ва Қатар расмийлари Доҳада муҳим учрашувлар ўтказишмоқда. Қатар Меҳнат вазирлиги квоталар сонини кескин оширишга тайёр, дея
хабар берди Ўзбекистон Миграция агентлиги.
Миграция агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистоннинг Қатардаги элчихонаси мутасаддиларидан иборат делегация аъзолари Қатар Меҳнат вазири ўринбосари Шайна Нажва Бинт Абдулраҳмон Ал-Соний билан учрашув ўтказди.
Мулоқот ҳар томонлама конструктив кечди. Қатар Меҳнат вазири ўринбосари мамлакатида ишчи кучига талаб юқори эканлигини алоҳида қайд этди. Қатарга малакали ишчи кучини жалб қилиш юзасидан Ўзбекистон билан катта лойиҳаларни амалга ошириш имконияти борлиги таъкидланди.
“Ҳозирда Қатарда 560 нафар ўзбекистонлик турли соҳаларда меҳнат фаолиятини олиб боряпти. Бу томонлар ўртасидаги мавжуд салоҳиятни намоён этмайди. Буни бир неча каррага кўтариш учун имкониятлар бор. Айни омилларга эътибор қилиб, биз Ўзбекистондан малакали ишчи кучини жалб қилиш бўйича ҳамкорликга, Қатар Меҳнат вазирлиги сифатида ўзбекистонликлар учун квоталар сонини кескин оширишга тайёрмиз”, - деди Қатар Меҳнат вазири ўринбосари.
Учрашувда муҳим ҳужжатга қўл қўйилди.
Миграция агентлиги ва Қатарнинг энг йирик давлат рекрутинг компанияси “Jusour” билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Бу ўз ичига тиббиёт, туризм, меҳмонхона бизнеси, IT, муҳандислик ва бошқа соҳалар мутахассисларини Қатар бозорига йўналтириш имконини беради. “Jusour” компанияси иш берувчиларнинг жуда катта тармоғи билан ҳамкорлик қилади ва бу иш ўринларини тезкор топиш ва жойлаштиришга хизмат қилади.
Қатарда ишламоқчи бўлган номзодларни Ўзбекистонда тил ва касбга тайёрлаш бўйича лойиҳа амалга оширилади. Учрашувда Ўзбекистоннинг меҳнат миграцияси соҳасидаги салоҳияти тақдимоти ҳам ўтказилди.