https://sputniknews.uz/20241217/ozbekiston-prezident-qatar-amir-telefon-suhbat-47147891.html
Телефон суҳбати: Ўзбекистон ва Қатар ҳамкорликни янада кенгайтирмоқчи
Телефон суҳбати: Ўзбекистон ва Қатар ҳамкорликни янада кенгайтирмоқчи
Sputnik Ўзбекистон
Икки мамлакат етакчилари кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтиришни кўриб чиқишди. 17.12.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-12-17T15:54+0500
2024-12-17T15:54+0500
2024-12-18T10:32+0500
сиёсат
ўзбекистон
қатар
телефон суҳбати
шавкат мирзиёев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/05/35710506_0:133:1280:853_1920x0_80_0_0_baf2b5a822fe5d44725688337b03373e.jpg
TOШКЕНТ, 17 дек — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қатар амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан телефон орқали суҳбатлашди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати. Қайд этилишича, суҳбатда олий даражадаги келишувларни амалга ошириш ва инвестиция лойиҳаларини илгари суриш масалалари диққат марказида бўлди. Давлат раҳбари Қатар амирини миллий байрам - Давлатга асос солинган кун билан самимий қутлади. Кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мамлакатлар ўртасидаги стратегик шерикликни мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди. Қайд этилишича, шу йилнинг ноябрь ойида Доҳа шаҳрида Ҳукуматлараро комиссиянинг биринчи йиғилиши ва бизнес форуми самарали ўтди. Октябрь ойида Тошкент шаҳрида Қатар маданияти ҳафталиги тадбирлари муваффақиятли ташкил этилди. Қатарнинг етакчи компаниялари иштирокида энергетика, транспорт ва туризм инфратузилмасини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш ва бошқа устувор йўналишларда инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда. Пойтахтлар ўртасида мунтазам тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилгани ўзаро сайёҳлар оқимини оширишга хизмат қилмоқда.
ўзбекистон
қатар
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/05/35710506_152:128:1109:846_1920x0_80_0_0_f1e57c7e57166827f2f224bfd69132d2.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, ўзбекистон, қатар, телефон суҳбати, шавкат мирзиёев
сиёсат, ўзбекистон, қатар, телефон суҳбати, шавкат мирзиёев
Телефон суҳбати: Ўзбекистон ва Қатар ҳамкорликни янада кенгайтирмоқчи
15:54 17.12.2024 (янгиланди: 10:32 18.12.2024) Икки мамлакат етакчилари кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтиришни кўриб чиқишди.
TOШКЕНТ, 17 дек — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қатар амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан телефон орқали суҳбатлашди, дея хабар берди давлат раҳбари
матбуот хизмати. Қайд этилишича, суҳбатда олий даражадаги келишувларни амалга ошириш ва инвестиция лойиҳаларини илгари суриш масалалари диққат марказида бўлди.
Давлат раҳбари Қатар амирини миллий байрам - Давлатга асос солинган кун билан самимий қутлади.
Кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мамлакатлар ўртасидаги стратегик шерикликни мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
"Суҳбат чоғида давлат раҳбарлари 2025 йилда бўлажак тадбирлар режасига, шу жумладан "Марказий Осиё - Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши" мулоқотининг иккинчи саммитини ўтказишга алоҳида эътибор қаратишди”, — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, шу йилнинг ноябрь ойида Доҳа шаҳрида Ҳукуматлараро комиссиянинг биринчи йиғилиши ва бизнес форуми самарали ўтди. Октябрь ойида Тошкент шаҳрида Қатар маданияти ҳафталиги тадбирлари муваффақиятли ташкил этилди.
Қатарнинг етакчи компаниялари иштирокида энергетика, транспорт ва туризм инфратузилмасини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш ва бошқа устувор йўналишларда инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда. Пойтахтлар ўртасида мунтазам тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилгани ўзаро сайёҳлар оқимини оширишга хизмат қилмоқда.