Ўзбекистон ва Беларусь ТИВ ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказилди
13:05 26.03.2025 (янгиланди: 13:12 26.03.2025)
© Пресс-служба МИД Узбекистана25 марта прошел очередной раунд политических консультаций между Министерствами иностранных дел Узбекистана и Беларуси

© Пресс-служба МИД Узбекистана
Oбуна бўлиш
Делегацияларга икки давлат ташқи ишлар вазири ўринбосарлари Бобур Усмонов ва Павел Утюпин бошчилик қилди.
ТОШКЕНТ, 26 мар — Sputnik. Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Беларусь Ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раунди бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Делегацияларга икки давлат ташқи ишлар вазири ўринбосарлари Бобур Усмонов ва Павел Утюпин бошчилик қилди.
© Пресс-служба МИД Узбекистана25 марта прошел очередной раунд политических консультаций между Министерствами иностранных дел Узбекистана и Беларуси

25 марта прошел очередной раунд политических консультаций между Министерствами иностранных дел Узбекистана и Беларуси
© Пресс-служба МИД Узбекистана
Сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳар томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари атрофлича муҳокама қилинди. Олий ва юқори даражадаги ташрифлар чоғида белгиланган вазифалар ижросининг бориши кўриб чиқилди.
Томонлар турли даражадаги фаол алоқалар, ўзаро савдо ҳажми изчил ўсиб бораётгани, саноатнинг устувор тармоқларида қўшма лойиҳалар амалга оширилаётганини мамнуният билан қайд этдилар. Парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлаш, икки томонлама ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий базасини кенгайтириш ва кўп томонлама платформаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни ошириш бўйича умумий мажбурият тасдиқланди.
© Пресс-служба МИД Узбекистана25 марта прошел очередной раунд политических консультаций между Министерствами иностранных дел Узбекистана и Беларуси

25 марта прошел очередной раунд политических консультаций между Министерствами иностранных дел Узбекистана и Беларуси
© Пресс-служба МИД Узбекистана
Маслаҳатлашувлар давомида жорий йилда режалаштирилган қўшма тадбирлар, жумладан, Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши, ҳудудлараро, бизнес, таълим ва тиббиёт форумлари, шунингдек, бир қатор маданий дастурларни ўтказиш режалари келишиб олинди.
Икки томонлама кун тартибидаги кенг кўламли масалалар бўйича амалий ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида ташқи ишлар вазирликлари ўртасида яқин ҳамкорликни давом эттириш бўйича келишувга эришилди.