https://sputniknews.uz/20250313/ozbekiston-belarus-agrar-loyihalar-48376807.html
Ўзбекистон ва Беларусь аграр соҳада қўшма лойиҳалар тўпламини ишлаб чиқади
Ўзбекистон ва Беларусь аграр соҳада қўшма лойиҳалар тўпламини ишлаб чиқади
Sputnik Ўзбекистон
Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов Беларуснинг мамлакатдаги элчиси Александр Огородников билан учрашди.
2025-03-13T18:05+0500
2025-03-13T18:05+0500
2025-03-13T18:05+0500
жамият
ўзбекистон
беларусь
қишлоқ хўжалиги вазирлиги
қишлоқ хўжалиги
иброҳим абдураҳмонов
ҳамкорлик
паррандачилик
сут
мева-сабзавот
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/03/0d/48376020_0:159:1281:879_1920x0_80_0_0_685d4ed6dc7bf098eb508ff3dccb488f.jpg
ТОШКЕНТ, 13 мар — Sputnik. Ўзбекистон ва Беларусь қишлоқ хўжалиги соҳасида қўшма лойиҳалар тўпламини ишлаб чиқади, дея хабар берди Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати.Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов Беларуснинг мамлакатдаги элчиси Александр Огородников билан учрашди. Томонлар аграр соҳада икки давлат ҳамкорлигининг жорий ҳолати ва истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилишди.Айтилишича, элчи Александр Огородников Ўзбекистонда етиштирилаётган мева-сабзавотларнинг сифати ва ўзига хос таъми Беларусь компаниялари орасида катта қизиқиш уйғотаётганини қайд этди.Иброҳим Абдураҳмонов ўз сўзида Беларуснинг “Servolux Group” компанияси томонидан Тошкент вилоятида амалга оширилаётган парранда гўшти ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш лойиҳасини шахсан кўздан кечирганини, бундай ташаббуслар ҳар икки давлат учун манфаатли эканини таъкидлади.Шунингдек, томонлар болалар озуқаси ва сут маҳсулотларини ишлаб чиқариш, голубика етиштириш, картошкачиликни ривожлантириш ҳамда аграр соҳани механизациялаштириш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан фикр алмашди.
https://sputniknews.uz/20250312/rossiya-ozbekiston-48346997.html
ўзбекистон
беларусь
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/03/0d/48376020_0:0:1211:908_1920x0_80_0_0_913041af88f34172eefff5133305a730.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
қишлоқ хўжалиги вазири иброҳим абдураҳмонов беларуснинг элчиси александр огородников аграр соҳа
қишлоқ хўжалиги вазири иброҳим абдураҳмонов беларуснинг элчиси александр огородников аграр соҳа
Ўзбекистон ва Беларусь аграр соҳада қўшма лойиҳалар тўпламини ишлаб чиқади
Қишлоқ хўжалиги вазири Беларуснинг мамлакатдаги элчиси билан учрашди.
ТОШКЕНТ, 13 мар — Sputnik. Ўзбекистон ва Беларусь қишлоқ хўжалиги соҳасида қўшма лойиҳалар тўпламини ишлаб чиқади, дея хабар берди Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
матбуот хизмати. Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов Беларуснинг мамлакатдаги элчиси Александр Огородников билан учрашди. Томонлар аграр соҳада икки давлат ҳамкорлигининг жорий ҳолати ва истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилишди.
Айтилишича, элчи Александр Огородников Ўзбекистонда етиштирилаётган мева-сабзавотларнинг сифати ва ўзига хос таъми Беларусь компаниялари орасида катта қизиқиш уйғотаётганини қайд этди.
Иброҳим Абдураҳмонов ўз сўзида Беларуснинг “Servolux Group” компанияси томонидан Тошкент вилоятида амалга оширилаётган парранда гўшти ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш лойиҳасини шахсан кўздан кечирганини, бундай ташаббуслар ҳар икки давлат учун манфаатли эканини таъкидлади.
“Музокараларда истиқболли йўналишлар бўйича қўшма лойиҳалар пакетини ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришилди”, — дейилади хабарда.
Шунингдек, томонлар болалар озуқаси ва сут маҳсулотларини ишлаб чиқариш, голубика етиштириш, картошкачиликни ривожлантириш ҳамда аграр соҳани механизациялаштириш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан фикр алмашди.