Қўшимча ўриндиқ излашга тўғри келмоқда: Самарқандда санъат ҳафталиги қандай ўтмоқда?
© SputnikНеделя театрального искусства в Самарканде

© Sputnik
Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Актёр: биринчи кунларда томошабинлар кам эди. Жамоа одамларни театрга таклиф қилиб, кўчаларга чиқишига тўғри келди.
ТОШКЕНТ, 25 мар — Sputnik. Бутунжаҳон театр куни арафасида бутун мамлакат бўйлаб Театр санъати ҳафталиги бўлиб ўтмоқда, унда фуқаролар турли спектаклларни мутлақо бепул томоша қилишлари мумкин, дея хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Самарқандда 21 март куни театр ҳафталиги бошланди. Байрам муносабати билан театр жамоалари бир вақтнинг ўзида бир нечта спектаклларни намойиш этди.
© Sputnik / Малика Абайдулина В Самарканде проходит Неделя театрального искусства

В Самарканде проходит Неделя театрального искусства
© Sputnik / Малика Абайдулина
Шундай қилиб, вилоят мусиқа ва драма театри Ханс Кристиан Андерсен асари асосида “Қиролнинг янги либослари” спектаклини, Россия драма театри жамоаси бир вақтнинг ўзида иккита болалар спектаклини намойиш этди: “Зўр бўри” ва “Менинг дўстим қуёш”.
Иккинчи спектакл театрдан ташқарида, Самарқанднинг йирик савдо марказларидан бирида намойиш этилди.
“Театр санъати ҳафталиги мактаб таътилларига тўғри келганлиги сабабли биз фақат болалар спектаклларини намойиш этишга қарор қилдик. Бепул спектаклларимизга ҳар куни 150 нафарга яқин ёш томошабин келмоқда, — дейди вилоят рус драма театри директори Шарофиддин Содиқов.
Биринчи куни Каттақўрғон шаҳар драма театри ўзининг янги “Буюк Турон” спектаклини намойиш этди.
© Sputnik / Малика Абайдулина В Самарканде проходит Неделя театрального искусства

В Самарканде проходит Неделя театрального искусства
© Sputnik / Малика Абайдулина
“Ҳафта давомида жамоамиз еттита постановка намойиш этади, уларнинг барчаси катталар учун мўлжалланган, — дейди Каттақўрғон театри директори Суннат Казаков.
Вилоят қўғирчоқ театри ҳам акцияга қўшилиб, “Довюрак” спектаклини намойиш этди. Театр ҳафталиги доирасида театр жамоаси томошабинларга олтита спектакль намойиш этишни ваъда қилмоқда, улардан иккитаси рус тилида.
© Sputnik / Малика Абайдулина В Самарканде проходит Неделя театрального искусства

В Самарканде проходит Неделя театрального искусства
© Sputnik / Малика Абайдулина
“Биринчи кунларда томошабинлар кам эди. Жамоа одамларни театрга таклиф қилиб, том маънода кўчаларга чиқишларига тўғри келди. Бу ҳафта зал тўла, баъзида қўшимча ўриндиқлар излашга ҳам тўғри келмоқда”, — дейди актёр Самир Шарипов.
© Sputnik

1/5
© Sputnik
© Sputnik

2/5
© Sputnik
© Sputnik

3/5
© Sputnik
© Sputnik

4/5
© Sputnik
© Sputnik / Малика Абайдулина

5/5
© Sputnik / Малика Абайдулина
1/5
© Sputnik
2/5
© Sputnik
3/5
© Sputnik
4/5
© Sputnik
5/5
© Sputnik / Малика Абайдулина
Театр ҳафталигини ўтказиш ғояси вилоят аҳолисига ёқди, уларнинг баъзилари ойига камида бир марта театрларда бепул намойишлар ўтказишни таклиф қилишди.