https://sputniknews.uz/20250325/ozbekiston-malayziya-tog-kon-sanoat-loyiha-48561777.html
Ўзбекистон Малайзия компаниясига тоғ-кон саноатида лойиҳаларни амалга оширишни таклиф этди
Ўзбекистон Малайзия компаниясига тоғ-кон саноатида лойиҳаларни амалга оширишни таклиф этди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон элчиси Малайзия команияси билан истиқболли конларни ўзлаштириш ва геология-қидирув соҳасида ҳамкорлик ўрнатиш масаласини муҳокама қилди. 25.03.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-03-25T11:15+0500
2025-03-25T11:15+0500
2025-03-25T11:15+0500
жамият
ўзбекистон
малайзия
қазилма бойликлари
лойиҳа
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/03/19/48558377_0:169:3041:1880_1920x0_80_0_0_498eb6bb32f72d3c106245beffec1369.jpg
ТОШКЕНТ, 25 мар — Sputnik. Ўзбекистон Малайзия компаниясига тоғ-кон саноатида лойиҳаларни амалга оширишни таклиф этди, дея хабар берди "Дунё" АА.Ўзбекистон элчиси Каромиддин Гадоев Малайзиянинг "Fortress Minerals" компанияси бош директори ўринбосари Нг Мун Фей билан учрашди. Суҳбат давомида Ўзбекистонда истиқболли конларни ўзлаштириш ва геология-қидирув соҳасида ҳамкорлик ўрнатиш масалалари муҳокама қилинди.Қайд этилишича, Ўзбекистон маъданли қазилмалар заҳиралари бўйича дунёда етакчи мамлакатлардан бири ҳисобланади.Малайзия томонига мамлакатдаги хром, никель, магний ва кобальт, титан ва доломит конлари тўғрисида маълумот берилди ва ушбу лойиҳаларни амалга ошириш имкониятларини кўриб чиқиш таклиф этилди.Маълумот учун, "Fortress Minerals" компанияси 2017 йилда Сингарпурда ташкил этилган. Компания Малайзиянинг Теренггану, Паханг ва Сабах штатларида темир, мис, олтин ва никель рудалари концентратларини қидириш, қазиб олиш, ишлаб чиқариш ва сотиш билан шуғулланади. Хорижда Филиппин ороллари ва Папуа-Янги Гвинея давлатларида руда конларига ҳам эгалик қилади.
https://sputniknews.uz/20250324/malayziya-ozbekiston-tadbirkor-loyiha-48541109.html
ўзбекистон
малайзия
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/03/19/48558377_156:0:2887:2048_1920x0_80_0_0_34222b4cea7481d8175b0924db1eef74.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, малайзия, қазилма бойликлари, лойиҳа
жамият, ўзбекистон, малайзия, қазилма бойликлари, лойиҳа
Ўзбекистон Малайзия компаниясига тоғ-кон саноатида лойиҳаларни амалга оширишни таклиф этди
Ўзбекистон элчиси Малайзия команияси билан истиқболли конларни ўзлаштириш ва геология-қидирув соҳасида ҳамкорлик ўрнатиш масаласини муҳокама қилди.
ТОШКЕНТ, 25 мар — Sputnik. Ўзбекистон Малайзия компаниясига тоғ-кон саноатида лойиҳаларни амалга оширишни таклиф этди, дея хабар берди
"Дунё" АА. Ўзбекистон элчиси Каромиддин Гадоев Малайзиянинг "Fortress Minerals" компанияси бош директори ўринбосари Нг Мун Фей билан учрашди. Суҳбат давомида Ўзбекистонда истиқболли конларни ўзлаштириш ва геология-қидирув соҳасида ҳамкорлик ўрнатиш масалалари муҳокама қилинди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон маъданли қазилмалар заҳиралари бўйича дунёда етакчи мамлакатлардан бири ҳисобланади.
Малайзия томонига мамлакатдаги хром, никель, магний ва кобальт, титан ва доломит конлари тўғрисида маълумот берилди ва ушбу лойиҳаларни амалга ошириш имкониятларини кўриб чиқиш таклиф этилди.
"Мазкур таклифлар компаниямиз раҳбариятига қизиқиш уйғотиши мумкин. Уларни янада батафсилроқ ўрганиш учун яқин ойларда Ўзбекистонга сафар қилишимизни маълум қиламан", — деди Мун Фей.
Маълумот учун, "Fortress Minerals" компанияси 2017 йилда Сингарпурда ташкил этилган. Компания Малайзиянинг Теренггану, Паханг ва Сабах штатларида темир, мис, олтин ва никель рудалари концентратларини қидириш, қазиб олиш, ишлаб чиқариш ва сотиш билан шуғулланади. Хорижда Филиппин ороллари ва Папуа-Янги Гвинея давлатларида руда конларига ҳам эгалик қилади.