Малайзия ўзбекистонлик тадбиркорлар билан янги лойиҳалар бошламоқчи

© Depositphotos / BongkarnGraphicКоманда разработчиков над созданием шаблона смартфона
Команда разработчиков над созданием шаблона смартфона - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.03.2025
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон маҳсулотларини Жануби-Шарқий Осиё мамлакатларида илгари суриш бўйича махсус онлайн платформа яратилиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 24 мар — Sputnik. Малайзия ўзбекистонлик тадбиркорлар билан янги лойиҳалар бошламоқчи. Бу ҳақда Ўзбекистон элчиси Каромиддин Гадоевнинг Малайзия кичик ва ўрта бизнес халқаро савдо уюшмаси (SMITA) президенти Меган Су билан учрашувида сўз борди, деб ёзмоқда "Дунё" АА.
Қайд этилишича, уюшма президенти маҳаллий ҳамкорлар билан бир қатор қўшма лойиҳаларни амалга оширишга, жумладан, Ўзбекистонга малайзиялик сайёҳлар оқимини кўпайтиришга тайёр. Шунингдек, Жануби-Шарқий Осиё давлатларидан келган хорижий сайёҳлар учун умумий овқатланиш тармоғини яратиш, Малайзияга мева-сабзавот маҳсулотлари ҳамда Ўзбекистондан минерал ўғитлар экспортини кенгайтириш ниятида.
Малайзия билан ҳамкорликда янги “Умра плюс” йўналишлари ишлаб чиқилади
Қуйидаги лойиҳаларни амалга ошириш муҳокама этилди:
Ўзбекистоннинг йирик савдо тармоқлари билан ҳамкорлик қилиш;
ўзаро товар айирбошлашни кенгайтириш;
республикада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни Жануби-Шарқий Осиё мамлакатларида илгари суриш бўйича махсус онлайн платформа яратиш;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш.
Маълумот учун, "SMITA" 2015 йилда ташкил этилган. У кичик ва ўрта бизнес корхоналари ҳамда стартапларни глобал бозорга киришда кўмак кўрсатади. Уюшма Малайзия бўйлаб 100 тадан ортиқ, бошқа давлатдан 300 тадан зиёд ишлаб чиқариш, савдо ва туризм компаниялари манфаатларини ҳимоя қилади.
Президент выступил за развитие полномасштабного узбекско-малазийского делового партнерства - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.02.2025
Тошкент вилоятида Малайзия компанияси бошқарувида махсус иқтисодий зона очилади
Янгиликлар лентаси
0