https://sputniknews.uz/20250207/malayziya-umra-plyus-47880641.html
Малайзия билан ҳамкорликда янги “Умра плюс” йўналишлари ишлаб чиқилади
Малайзия билан ҳамкорликда янги “Умра плюс” йўналишлари ишлаб чиқилади
Sputnik Ўзбекистон
Малайзия аҳолиси учун “Умра плюс” пакетларини ташкил этиш ва амалга ошириш, шунингдек, трансчегаравий йўналишларни жорий этиш ва муваффақиятли тажрибалар бўйича фикр алмашилди.
2025-02-07T10:36+0500
2025-02-07T10:36+0500
2025-02-07T12:44+0500
туризм
туризм қўмитаси
ўзбекистон
малайзия
ҳамкорлик
учрашув
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/02/07/47879999_0:84:1280:804_1920x0_80_0_0_5f89da6c9150c76d331cb401c59b8967.jpg
TOШКЕНТ, 7 фев — Sputnik. Ўзбекистон Малайзия сайёҳлик компаниялари билан ҳамкорликда янги “Умра плюс” йўналишларини ишлаб чиқади. Бу ҳақда Туризм қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.Қўмита раиси Умид Шадиев Ўзбекистоннинг Куала-Лумпурдаги элчихонасида Малайзия туризм ассоциациялари, хусусан Ислом туризм маркази, Малайзиядаги Бумипутера туроператорлари ассоциацияси, Умра ва Ҳаж саёҳатлари бўйича мамлакатнинг етакчи туркомпаниялари вакиллари иштирокида ташкил этилган давра суҳбатида иштирок этди.Давра суҳбати якунида Малайзия туристик сектори ва оммавий ахборот воситалари вакиллари учун Ўзбекистонга инфо-турлар ташкил этиш, шунингдек, Малайзия томони иштирокида янги туризм дастурлари ва “Умра плюс” йўналишларини ишлаб чиқиш бўйича келишувларга эришилди.
https://sputniknews.uz/20250205/ozbekiston-malayziya-hujjatlar-47854455.html
ўзбекистон
малайзия
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/02/07/47879999_48:0:1232:888_1920x0_80_0_0_9ae4b7d6a4cfd2fd9484fc01363801a2.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
малайзия “умра плюс”
Малайзия билан ҳамкорликда янги “Умра плюс” йўналишлари ишлаб чиқилади
10:36 07.02.2025 (янгиланди: 12:44 07.02.2025) Малайзия аҳолиси учун “Умра плюс” пакетларини ташкил этиш ва амалга ошириш, шунингдек, трансчегаравий йўналишларни жорий этиш ва муваффақиятли тажрибалар бўйича фикр алмашилди.
TOШКЕНТ, 7 фев — Sputnik. Ўзбекистон Малайзия сайёҳлик компаниялари билан ҳамкорликда янги “Умра плюс” йўналишларини ишлаб чиқади. Бу ҳақда Туризм қўмитаси матбуот хизмати
хабар берди. Қўмита раиси Умид Шадиев Ўзбекистоннинг Куала-Лумпурдаги элчихонасида Малайзия туризм ассоциациялари, хусусан Ислом туризм маркази, Малайзиядаги Бумипутера туроператорлари ассоциацияси, Умра ва Ҳаж саёҳатлари бўйича мамлакатнинг етакчи туркомпаниялари вакиллари иштирокида ташкил этилган давра суҳбатида иштирок этди.
Учрашувда Ўзбекистонда зиёрат туризмини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратган ҳолда ўзаро сайёҳлар оқимини кўпайтириш масалалари муҳокама қилинди. Мулоқотлар доирасида Малайзия аҳолиси учун “Умра плюс” пакетларини ташкил этиш ва амалга ошириш, шунингдек, трансчегаравий йўналишларни жорий этиш ва муваффақиятли тажрибалар бўйича фикр алмашилди.
Давра суҳбати якунида Малайзия туристик сектори ва оммавий ахборот воситалари вакиллари учун Ўзбекистонга инфо-турлар ташкил этиш, шунингдек, Малайзия томони иштирокида янги туризм дастурлари ва “Умра плюс” йўналишларини ишлаб чиқиш бўйича келишувларга эришилди.