Ўзбекистон Евроосиёда тарқалган ислом қўлёзмаларини бир жойга жамламоқчи

© Depositphotos / DimaberkutРуки над клавиатурой
Руки над клавиатурой  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.03.2025
Oбуна бўлиш
"Евроосиё ислом қўлёзмалари” электрон каталоги яратилади.
ТОШКЕНТ, 23 мар — Sputnik. Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида “Евроосиё ислом қўлёзмалари” электрон каталоги ташкил этилади, дея хабар берди марказ ахборот хизмати.
“Ўзбекистонда ислом илм-фани ва маданиятига оид қўлёзмаларни илмий ўрганиш ва уларни кенг жамоатчиликка тақдим этиш мақсадида “Евроосиё ислом қўлёзмалари” электрон каталоги яратиш режалаштирилмоқда. Ушбу лойиҳа Ислом цивилизацияси маркази ҳамда Ўзбекистон халқаро ислом академияси томонидан амалга оширилиши кутилмоқда”, — дейилади хабарда.
Лойиҳа доирасида Евроосиё минтақасида тарқалган ислом қўлёзмалари жамланади ва улар тўлиқ рақамлаштирилади.
Айтилишича, бу ноёб илмий асарларни сақлаш, уларнинг ҳар томонлама тадқиқ қилиниши ҳамда кейинги авлодларга етказилишини таъминлашга хизмат қилади. Электрон каталог орқали тадқиқотчилар исломий қўлёзмалар билан бевосита танишиш имкониятига эга бўлишади.
Қайд этилишича, “Евроосиё ислом қўлёзмалари” электрон каталоги Ўзбекистоннинг бой илмий меросини глобал миқёсда оммалаштириш, ислом маданияти ва тарихи бўйича илмий тадқиқотларни ривожлантириш ҳамда халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.
ЕИК штаб-квартирасида комиссия ҳайъати раиси Бахитжан Сагинтаев ва Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Ботиржон Асадов ўртасида ишчи учрашув бўлиб ўтди. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.03.2025
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Ўзбекистон Евроосиё иқтисодий форумида иштирок этишга таклиф этилди
Янгиликлар лентаси
0