https://sputniknews.uz/20250320/ozbekiston-evroosiyo-iqtisod-forum-eik-48496001.html
Ўзбекистон Евроосиё иқтисодий форумида иштирок этишга таклиф этилди
Ўзбекистон Евроосиё иқтисодий форумида иштирок этишга таклиф этилди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон шу йил июнь ойида Минскда бўлиб ўтадиган Евроосиё иқтисодий иттиқоқи (ЕОИИ)нинг асосий бизнес тадбири – Евроосиё иқтисодий форумида иштирок этишга таклиф этилди.
2025-03-20T16:19+0500
2025-03-20T16:19+0500
2025-03-20T16:19+0500
ўзбекистон ва еоии
еоии
еик
иқтисод
ҳамкорлик
ўзбекистон
элчи
ботиржон асадов
форум
минск
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/03/14/48494648_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_f79afa052a4c5790847ec3b9c8496132.jpg
TOШКЕНТ, 20 мар — Sputnik. Ўзбекистон шу йил июнь ойида Минскда бўлиб ўтадиган Евроосиё иқтисодий иттиқоқи (ЕОИИ)нинг асосий бизнес тадбири – Евроосиё иқтисодий форумида иштирок этишга таклиф этилди, дея хабар берди Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) матбуот хизмати. ЕИК штаб-квартирасида комиссия ҳайъати раиси Бахитжан Сагинтаев ва Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Ботиржон Асадов ўртасида ишчи учрашув бўлиб ўтди. Суҳбат чоғида ЕОИИ давлатлари билан Ўзбекистон ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари юзасидан атрофлича фикр алмашилди. Жумладан, 2024–2026 йилларга мўлжалланган ЕИК ва Ўзбекистон ҳукуматининг қўшма тадбирлар режасини амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди. Бахитжан Сагинтаев Ўзбекистон ҳозирда ЕОИИнинг МДҲ давлатларидан савдо ҳамкорлари орасида биринчи ўринда эканини таъкидлади. Томонлар, шунингдек, ЕИК ва Ўзбекистон ҳукумати ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум доирасида тузилган қўшма ишчи гуруҳ фаолиятини таъкидлаб ўтишди. Учрашув якунлари бўйича Бахитжан Сагинтаев Ўзбекистон делегациясини 2025 йил июнь ойида Минск шаҳрида бўлиб ўтадиган ЕОИИнинг асосий бизнес тадбири – Евроосиё иқтисодий форумида иштирок этишга таклиф қилди. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Ботиржон Асадов қайд этганидек, республика ва ЕОИИ ўртасидаги кузатувчи мақомидаги сўнгги уч йил давомида ўзаро товар айирбошлаш ҳажми, биринчи навбатда, саноат маҳсулотлари етказиб бериш ҳажмининг ошиши ҳисобига 60 фоизга ошди. Шу билан бирга, миллий валюталарда ҳисоб-китоблар улуши ортиб бормоқда. Ўзбекистоннинг ЕОИИ мамлакатлари билан ташқи савдо айланмасиЎзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2024 йил декабрь ойида Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтган Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида кузатувчи мақомида иштирок этган эди. Унда мамлакат етакчиси Ўзбекистон сўнгги йилларда Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан 22 та йўналишда самарали ҳамкорликни йўлга қўйганини таъкидлаган. 2024 йилда Ўзбекистоннинг иттифоқ мамлакатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 11 фоизга ошди. Октябрь ойида ЕИК билан савдо, саноат, молия, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва бошқа соҳаларда 40 тага яқин чора-тадбирларни ўз ичига олган янги уч йиллик ҳамкорлик режаси қабул қилинди.
https://sputniknews.uz/20240911/uzbekistan-eoii-loyiha-faol-ishtirok-manfaat-asadov-45594483.html
ўзбекистон
минск
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/03/14/48494648_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_73be3f125eb643fe935c82fd8f55a8dc.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон минскда евроосиё иқтисодий иттиқоқи (еоии)нинг асосий бизнес тадбири – евроосиё иқтисодий форуми ботиржон асадов бахитжан сагинтаев
ўзбекистон минскда евроосиё иқтисодий иттиқоқи (еоии)нинг асосий бизнес тадбири – евроосиё иқтисодий форуми ботиржон асадов бахитжан сагинтаев
Ўзбекистон Евроосиё иқтисодий форумида иштирок этишга таклиф этилди
ЕИК ҳайъати раиси Бахитжан Сагинтаев ва Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Ботиржон Асадов учрашди.
TOШКЕНТ, 20 мар — Sputnik. Ўзбекистон шу йил июнь ойида Минскда бўлиб ўтадиган Евроосиё иқтисодий иттиқоқи (ЕОИИ)нинг асосий бизнес тадбири – Евроосиё иқтисодий форумида иштирок этишга таклиф этилди, дея хабар берди Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК)
матбуот хизмати. ЕИК штаб-квартирасида комиссия ҳайъати раиси Бахитжан Сагинтаев ва Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Ботиржон Асадов ўртасида ишчи учрашув бўлиб ўтди.
Суҳбат чоғида ЕОИИ давлатлари билан Ўзбекистон ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари юзасидан атрофлича фикр алмашилди. Жумладан, 2024–2026 йилларга мўлжалланган ЕИК ва Ўзбекистон ҳукуматининг қўшма тадбирлар режасини амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.
Бахитжан Сагинтаев Ўзбекистон ҳозирда ЕОИИнинг МДҲ давлатларидан савдо ҳамкорлари орасида биринчи ўринда эканини таъкидлади.
“Ўзбекистоннинг Евроосиё “бешлиги” давлатлари билан ташқи савдо айланмаси 2024 йилда 2023 йилга нисбатан 7,3 фоизга ошиб, 17,5 миллиард долларни ташкил этди. Ўзбекистон умумий ташқи савдо айланмасининг чорак қисмидан кўпроғи ЕОИИ мамлакатлари ҳиссасига тўғри келади”, — деди Бахитжан Сагинтаев.
Томонлар, шунингдек, ЕИК ва Ўзбекистон ҳукумати ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум доирасида тузилган қўшма ишчи гуруҳ фаолиятини таъкидлаб ўтишди.
Учрашув якунлари бўйича Бахитжан Сагинтаев Ўзбекистон делегациясини 2025 йил июнь ойида Минск шаҳрида бўлиб ўтадиган ЕОИИнинг асосий бизнес тадбири – Евроосиё иқтисодий форумида иштирок этишга таклиф қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Ботиржон Асадов
қайд этганидек, республика ва ЕОИИ ўртасидаги кузатувчи мақомидаги сўнгги уч йил давомида ўзаро товар айирбошлаш ҳажми, биринчи навбатда, саноат маҳсулотлари етказиб бериш ҳажмининг ошиши ҳисобига 60 фоизга ошди. Шу билан бирга, миллий валюталарда ҳисоб-китоблар улуши ортиб бормоқда.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2024 йил декабрь ойида Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтган Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида кузатувчи мақомида иштирок этган эди. Унда мамлакат етакчиси Ўзбекистон сўнгги йилларда Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан 22 та йўналишда самарали ҳамкорликни йўлга қўйганини таъкидлаган. 2024 йилда Ўзбекистоннинг иттифоқ мамлакатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 11 фоизга ошди. Октябрь ойида ЕИК билан савдо, саноат, молия, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва бошқа соҳаларда 40 тага яқин чора-тадбирларни ўз ичига олган янги уч йиллик ҳамкорлик режаси
қабул қилинди.