Мирзиёев ЕОИИ саммитида қандай таклифларни илгари сурди?
09:31 27.12.2024 (янгиланди: 10:09 27.12.2024)
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев в городе Санкт-Петербурге принял участие в заседании Высшего Евразийского экономического совета в статусе наблюдателя
© Пресс-служба президента Узбекистана
Oбуна бўлиш
Мирзиёев ЕОИИ давлатлари фуқароларига Ўзбекистонга ички ҳужжатлар билан кириш имконини берувчи тартибни жорий этишга тайёрлигини билдирди.
TOШКЕНТ, 27 дек — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 26 декабрь куни Санкт-Петербург шаҳрида Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида кузатувчи мақомида иштирок этди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Учрашув Арманистон бош вазири Никол Пашинян раислигида (онлайн форматда) ўтказилди. Унда Беларусь президенти Александр Лукашенко, Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғиз Республикаси президенти Садир Жапаров, Россия президенти Владимир Путин, шунингдек, ЕОИИ ҳузуридаги кузатувчи мамлакат – Эрон саноат, конлар ва савдо вазири Саид Муҳаммад Отабак ҳам қатнашди. Куба президенти Мигель Диас-Канель иштирокчиларга видеомурожаат йўллади.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев в городе Санкт-Петербурге принял участие в заседании Высшего Евразийского экономического совета в статусе наблюдателя
Шавкат Мирзиёев в городе Санкт-Петербурге принял участие в заседании Высшего Евразийского экономического совета в статусе наблюдателя

Кун тартибидан кўп томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш, саноат кооперацияси лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш, ҳамкорликнинг устувор йўналишларида қўшма дастурларни амалга ошириш масалалари ўрин олди.
Ўзбекистон президенти сўзининг аввалида сўнгги йилларда мамлакат кузатувчи сифатида Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан 22 та йўналишда самарали ҳамкорликни йўлга қўйганини таъкидлади.
2024 йилда Ўзбекистоннинг иттифоқ мамлакатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 11 фоизга ошди. Октябрь ойида Евроосиё иқтисодий комиссияси билан савдо, саноат, молия, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва бошқа соҳаларда 40 тага яқин чора-тадбирларни ўз ичига олган янги уч йиллик ҳамкорлик режаси қабул қилинди. Келгуси йил март ойида қўшма Ишчи гуруҳининг тўртинчи йиғилишига тайёргарлик кўрилмоқда.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев в городе Санкт-Петербурге принял участие в заседании Высшего Евразийского экономического совета в статусе наблюдателя
Шавкат Мирзиёев в городе Санкт-Петербурге принял участие в заседании Высшего Евразийского экономического совета в статусе наблюдателя
© Пресс-служба президента Узбекистана
Мирзиёев Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг устувор йўналишларига алоҳида тўхталди. Президент ўзаро савдодаги савдо тўсиқларини босқичма-босқич бартараф этишга чақирди. Ўзбекистон ва ЕОИИ давлатлари ўртасидаги савдода тариф ва нотариф чекловларни қўлламаслик масаласини экспертлар даражасида ишлаб чиқиш таклиф этилди. Яқин келажакда техник жиҳатдан тартибга солиш тизимларини яқинлаштириш бўйича маслаҳатлашувлар ўтказишга тайёрлик билдирилди.
Ўзбекистон етакчиси тадбир якунида имзоланаётган Ягона божхона транзити тизими тўғрисидаги битимда Ўзбекистоннинг иштирок этиши, шунингдек, божхона чегаралари орқали олиб ўтилаётган товарлар ва транспорт воситалари тўғрисида электрон маълумотлар алмашинувини тез фурсатда жорий этиш тарафдори эканини таъкидлади. Саноат кооперацияси ва маҳаллийлаштириш дастурларини қўллаб-қувватлаш механизмлари ва воситаларига қўшилишдан манфаатдорлик билдирилди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев в городе Санкт-Петербурге принял участие в заседании Высшего Евразийского экономического совета в статусе наблюдателя
Шавкат Мирзиёев в городе Санкт-Петербурге принял участие в заседании Высшего Евразийского экономического совета в статусе наблюдателя
© Пресс-служба президента Узбекистана
“Қўшма лойиҳаларни илгари суриш учун ишончли молиявий манбаларни шакллантириш мақсадида келгуси йил бошида тартиб-таомилларни якунлаб, Евроосиё тараққиёт банкига аъзо бўлишни режалаштирмоқдамиз”, - деди президент.
ЕОИИ Ишбилармонлар кенгашининг йиғилишини 2025 йил апрель ойида Тошкент шаҳрида ўтказиш таклиф этилди. Рақамли технологиялар ва сунъий интеллект соҳасида тизимли ҳамкорлик қилиш муҳимлиги қайд этилди. Ўзбекистонни ЕОИИнинг интеграциялашган ахборот тизимига ва "Рақамли иттифоқ" лойиҳасига улаш ташаббуси илгари сурилди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев в городе Санкт-Петербурге принял участие в заседании Высшего Евразийского экономического совета в статусе наблюдателя
Шавкат Мирзиёев в городе Санкт-Петербурге принял участие в заседании Высшего Евразийского экономического совета в статусе наблюдателя
© Пресс-служба президента Узбекистана
Аграр соҳада қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ўзаро етказиб беришни енгиллаштириш, инновацион агросаноат лойиҳаларини амалга ошириш ва илмий ишланмаларни жорий этишга қаратилган кооперация дастурини тайёрлаш таклиф этилди. Мирзиёев ЕОИИ давлатлари фуқароларига Ўзбекистонга ички ҳужжатлар билан кириш имконини берувчи тартибни жорий этишга тайёрлигини билдирди.
Шундан сўнг Шавкат Мирзиёевнинг Санкт-Петербург шаҳрига ташрифи доирасидаги тадбирлар якунланди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев завершил рабочий визит в город Санкт-Петербург и отбыл в Ташкент
Шавкат Мирзиёев завершил рабочий визит в город Санкт-Петербург и отбыл в Ташкент
© Пресс-служба президента Узбекистана
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев завершил рабочий визит в город Санкт-Петербург и отбыл в Ташкент
Шавкат Мирзиёев завершил рабочий визит в город Санкт-Петербург и отбыл в Ташкент
© Пресс-служба президента Узбекистана
Олий мартабали меҳмонни Санкт-Петербург шаҳри губернатори Александр Беглов ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди.