Марказий банк асосий ставкани 0,5 фоизга оширди — эксперт фикри

© Sputnik / Бахром ХатамовЦентральный банк Узбекистана
Центральный банк Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.03.2025
Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Марказий банк: асосий ставка 14 фоиз этиб белгиланди.
ТОШКЕНТ, 20 мар — Sputnik. Ўзбекистон Марказий банки бошқаруви ўз йиғилишида асосий ставкани 0,5 фоиз бандга ошириб, йиллик 14 фоиз даражасида белгилаш тўғрисида қарор қабул қилди, дея хабар берди банк регулятори матбуот хизмати.
“Марказий банк бошқаруви инфляцион босимларнинг юқори сақланиб қолиши, талабнинг барқарор ўсиб бориши ва инфляцион кутилмаларнинг кучайиши фонида пул-кредит шароитлари қатъийлик даражасини оширишга қарор қилди. Ушбу қарор келгуси ойларда кутилаётган инфляцион хатарларни инобатга олиб, инфляцион кутилмаларни жиловлаш, ўрта муддатли истиқболда инфляция даражасини 5 фоизлик таргетга эришиш учун етарли шароитлар яратишга қаратилган”, — дейилади хабарда.
Ўзбекистонда очиқлик ва ошкоралик” ННТ эксперти Нодира Зикриллаеванинг Sputnik Ўзбекистон мухбирига маълум қилишича, Марказий банкининг асосий ставкасининг 14 фоизга оширилгани инфляция жараёнларини жиловлаш ва миллий валюта барқарорлигини сақлашнинг муҳим чорасидир.
© SputnikНодира Зикриллаева, эксперт ННО "Открытость и прозрачность в Узбекистане":
Нодира Зикриллаева, эксперт ННО Открытость и прозрачность в Узбекистане: - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.03.2025
Нодира Зикриллаева, эксперт ННО "Открытость и прозрачность в Узбекистане":

"Марказий банк иқтисодиётнинг ҳаддан ташқари қизиб кетишининг олдини олишга ва янги иқтисодий таҳдидларга олиб келиши мумкин бўлган ортиқча кредит фаоллигини камайтиришга ҳаракат қилмоқда. Ставканинг ошиши ташқи иқтисодий муаммоларга ҳам жавоб беради, аҳоли жамғармаларини рағбатлантириш ва банк секторига инвестицияларни жалб қилиш учун майдон яратади. Натижада, бундай чора-тадбирлар мамлакатнинг молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш ва узоқ муддатли хавфларни камайтиришга қаратилган”, — деди Нодира Зикриллаева.

Унинг қайд этишича, Марказий банкининг асосий ставкасини 14 фоизга оширишнинг асосий оқибатлари кўп қиррали бўлади.
"Биринчидан, бу кредит нархининг ошишига олиб келади, бу эса корхоналар учун ҳам, жисмоний шахслар учун ҳам қарз олишни қимматлаштиради. Натижада, инвестициялар даражасининг пасайиши бўлиши мумкин, чунки юқори ставкалар кредитлашни компаниялар ва аҳоли учун камроқ жозибадор қилади. Шунингдек, ставканинг ошиши истеъмол талабини чеклайди, чунки истеъмол кредитлари жозибадор бўлиб қолади ва бу харид фаоллигига таъсир қилади", — дея аниқлик киритди эксперт.
Марказий банкка кўра, йил бошидан умумий инфляция даражасида бироз ўсиш кузатилиб, февраль ойи якунлари бўйича йиллик 10,1 фоизни ташкил этди.
“Ушбу динамика айрим товар ва хизматлар нархларининг ўсиши ҳисобига юзага келди. Хусусан, ёқилғи нархлари, коммунал, транспорт, таълим ва тиббий хизматлар тарифлари ошиши инфляцион кутилмаларга ҳам оширувчи таъсир кўрсатди ва февраль ойида аҳолининг инфляцион кутилмалари 15,3 фоизга, тадбиркорлик субъектларининг кутилмалари эса 13,8 фоизга тенг бўлди”, — дея аниқлик киритилган хабарда.
Сўнгги ойларда хизматлар инфляцияси юқори даражада шаклланиши иқтисодиётда ялпи талаб омиллари, жумладан, трансчегаравий пул ўтказмалари ва аҳолига ажратилган кредитлар фаоллашиб бораётганлиги билан изоҳланади. Бу, ўз навбатида, чакана савдо айланмаси ҳамда пуллик хизматлардан тушумлар динамикасида ҳам намоён бўлмоқда.
Йил бошидан асосий савдо ҳамкорлар валюталарининг мустаҳкамланиши таъсирида реал самарали алмашув курси пасайиш тенденциясини намоён этиб, ўзининг ўрта муддатли трендига яқинлашмоқда.
Иқтисодиётдаги инфляцион жараёнларни мақбуллаштириш ҳамда ялпи талаб ва таклиф орасидаги мувозанатни таъминлаш пул-кредит шароитлари қатъийлик даражасини оширишни тақозо этмоқда.
“Юқоридаги омилларни ҳисобга олган ҳолда, Марказий банк бошқаруви ўрта муддатли истиқболда нархлар барқарорлигини таъминлаш мақсадида асосий ставкани 0,5 фоиз бандга ошириб, йиллик 14 фоиз даражасида белгилаш тўғрисида қарор қабул қилди”, — дейилади Марказий банк хабарида.
Пул-кредит шароитларининг қатъийлаштирилиши умумий талабни мувозанатли шаклланишига ва нархларга оширувчи омиллар таъсирини камайтириши орқали келгуси чоракларда инфляцион жараёнларнинг маълум даражада секинлашишига хизмат қилиб, йил якуни бўйича умумий инфляцияни 7-8 фоизгача пасайишига замин яратади.
Марказий банк ўрта муддатли истиқболда инфляциянинг 5 фоизлик мақсадли даражасигача пасайишини таъминлаш мақсадида пул-кредит шароитларини етарли даражада қатъий шакллантиришни давом эттириши айтилди.
Шунингдек, иқтисодиётдаги ялпи талаб ва нархларга оширувчи босимлар келгуси чоракларда кутилганидан кўра кучайиши бўйича эҳтимоллар ва асослар юзага келган тақдирда пул-кредит шароитлари қатъийлиги қайта кўриб чиқилади.
Асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича Марказий банк бошқарувининг навбатдаги йиғилиши шу йил 24 апрель кунига белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, январь ойида Ўзбекистон Марказий банки асосий ставкани йиллик 13,5 фоиз даражасида сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилган эди.
Янгиликлар лентаси
0