https://sputniknews.uz/20250123/markaziy-bank-asosiy-stavka-47663094.html
Марказий банк асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирди
Марказий банк асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Марказий банки асосий ставкани йиллик 13,5 фоиз даражасида сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилди
2025-01-23T12:52+0500
2025-01-23T12:52+0500
2025-01-23T12:52+0500
иқтисод
ўзбекистон
асосий ставка
марказий банк
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/08/13/45257471_0:161:3071:1888_1920x0_80_0_0_a33b4128f40636752004e9be7aaf686e.jpg
TOШКЕНТ, 23 янв — Sputnik. Ўзбекистон Марказий банки асосий ставкани йиллик 13,5 фоиз даражасида сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар берди. Янгиланган прогнозларга кўра, 2025 йил якунига умумий инфляция 7-8 фоиз атрофида шаклланиши кутилмоқда. Шу билан бирга, келгуси чоракларда жаҳон бозорида айрим озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи ўсиши бўйича хатарлар импорт нархлари орқали инфляцияга оширувчи таъсирга эга бўлиши мумкин. 2025 йилнинг иккинчи ярмида инфляция даражаси пасайиб бориши билан реал самарали алмашув курси ўзининг ўрта муддатли тренди даражасига қайтиши кутилмоқда. Пул бозоридаги фоиз ставкалари ва давлат қимматли қоғозлари бўйича даромадлилик кўрсаткичлари жорий пул-кредит шароитларининг нисбатан қатъийлигини кўрсатмоқда. Иқтисодиётдаги реал фоиз ставкалари аҳолининг жамғаришга мойиллигини кучайтирмоқда. Пул-кредит шароитлари қатъийлик даражаси сақлаб қолиниши натижасида келгусида ҳам кредитлаш ҳажмининг ўсиши мўтадил бўлиши ва депозитларнинг юқори ўсиш суръатлари давом этиши ялпи талабни мувозанатлаштирувчи ва монетар омилларнинг инфляцияга таъсирини камайтирувчи хусусиятга эга бўлади. Ўрта муддатли истиқболда Марказий банк инфляциянинг 5 фоизлик таргетигача барқарор пасайиб бориши учун пул-кредит шароитларининг етарли даражада қатъий шаклланишини таъминлаб боради. Иқтисодиётдаги ялпи талаб ва нархларга оширувчи босимлар келгуси чоракларда кутилганидан кўра кучайиши бўйича эҳтимоллар ва асослар юзага келган тақдирда пул-кредит шароитлари қатъийлиги қайта кўриб чиқилиши мумкин. Асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича Марказий банк бошқарувининг навбатдаги йиғилиши 2025 йил 13 март кунига белгиланган.
https://sputniknews.uz/20241224/markaziy-bank-islomiy-moliyaviy-xizmatlar-kengash-azo-47264947.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/08/13/45257471_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_1fa0c5c04a13a50687a0f33b33d74613.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
марказий банк асосий ставка
марказий банк асосий ставка
Марказий банк асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирди
Янгиланган прогнозларга кўра, 2025 йил якунига умумий инфляция 7-8 фоиз атрофида шаклланиши кутилмоқда.
TOШКЕНТ, 23 янв — Sputnik. Ўзбекистон Марказий банки асосий ставкани йиллик 13,5 фоиз даражасида сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда банк матбуот хизмати
хабар берди. Янгиланган прогнозларга кўра, 2025 йил якунига умумий инфляция 7-8 фоиз атрофида шаклланиши кутилмоқда.
2025 йилда юқори иқтисодий фаоллик ҳисобига ялпи ички маҳсулот ўсиши тенденцияси давом этиб, йил якунида 6 фоиз атрофида шаклланиши прогноз қилинмоқда. Бунда хусусий инвестициялар ортиши иқтисодий ўсишни қўллаб-қувватловчи омил бўлиб, товар ва хизматлар таклифининг ортишига хизмат қилади.
Шу билан бирга, келгуси чоракларда жаҳон бозорида айрим озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи ўсиши бўйича хатарлар импорт нархлари орқали инфляцияга оширувчи таъсирга эга бўлиши мумкин.
2025 йилнинг иккинчи ярмида инфляция даражаси пасайиб бориши билан реал самарали алмашув курси ўзининг ўрта муддатли тренди даражасига қайтиши кутилмоқда.
Пул бозоридаги фоиз ставкалари ва давлат қимматли қоғозлари бўйича даромадлилик кўрсаткичлари жорий пул-кредит шароитларининг нисбатан қатъийлигини кўрсатмоқда. Иқтисодиётдаги реал фоиз ставкалари аҳолининг жамғаришга мойиллигини кучайтирмоқда.
Пул-кредит шароитлари қатъийлик даражаси сақлаб қолиниши натижасида келгусида ҳам кредитлаш ҳажмининг ўсиши мўтадил бўлиши ва депозитларнинг юқори ўсиш суръатлари давом этиши ялпи талабни мувозанатлаштирувчи ва монетар омилларнинг инфляцияга таъсирини камайтирувчи хусусиятга эга бўлади.
“Юқорида келтирилган омилларни ҳисобга олиб, ўрта муддатли истиқболда нархлар барқарорлигини таъминлаш мақсадида Марказий банк бошқаруви асосий ставкани ўзгаришсиз, 13,5 фоиз даражасида қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди”, - дейилади хабарда.
Ўрта муддатли истиқболда Марказий банк инфляциянинг 5 фоизлик таргетигача барқарор пасайиб бориши учун пул-кредит шароитларининг етарли даражада қатъий шаклланишини таъминлаб боради.
Иқтисодиётдаги ялпи талаб ва нархларга оширувчи босимлар келгуси чоракларда кутилганидан кўра кучайиши бўйича эҳтимоллар ва асослар юзага келган тақдирда пул-кредит шароитлари қатъийлиги қайта кўриб чиқилиши мумкин.
Асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича Марказий банк бошқарувининг навбатдаги йиғилиши 2025 йил 13 март кунига белгиланган.