Мальгинов: Россия ва Ўзбекистон қўшма режаларни амалга оширишни давом эттиради

© Рамиз БахтияровПосол РФ в Узбекистане Олег Мальгинов
Посол РФ в Узбекистане Олег Мальгинов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.03.2025
Oбуна бўлиш
Олег Малгинов: “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси Болтиқбўйи, Европа ва Украинада шунга ўхшаш ёдгорликлар вайрон қилинаётган бир пайтда яратилган.
TOШКЕНТ, 20 мар — Sputnik. Россия ва Ўзбекистон қўшма режаларни амалга ошириш ва минтақалараро ҳамкорликни мустаҳкамлашда давом этади. Бу ҳақда Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Олег Мальгинов маълум қилди, дея хабар берди элчихона матбуот хизмати.
Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 33 йиллиги муносабати билан Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Олег Мальгиновнинг шарҳи эълон қилинди.
Россия ва Ўзбекистон азалий стратегик шериклар бўлиб, уларни дўстлик ва яхши қўшничилик ришталари боғлаб туради. 1992 йил 20 мартда мамлакатлар ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилган.
“Ўтган ўн йилликлар давомида биз конструктив ҳамкорлик бўйича бой қўшма тажриба тўпладик, бу биринчи навбатда давлат суверенитетини ҳурмат қилиш ва миллий манфаатларни ҳисобга олиш тамойилларига асосланади. Давлатларимиз раҳбарларининг ишончли мулоқоти ва позициялари ҳамоҳанглиги туфайли В.В. Путин ва Ш.М. Мирзиёев кенг кўламли масалалар бўйича Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар юксалиш йўлида давом этмоқда. Биз барча соҳаларда ижобий динамикани, жумладан, савдо-иқтисодий ва сармоявий кўрсаткичлар ўсишини, саноат кооперациясини кенгайтиришни, маданий-гуманитар ва таълим соҳасидаги алоқаларни чуқурлаштиришни қайд этамиз”, — деди элчи Олег Мальгинов.
Унинг қайд этишича, ҳар томонлама стратегик шериклик ва иттифоқчиликни ривожлантиришга бўлган интилиш мамлакатлар ўртасидаги мунтазам дипломатик алоқалар ва жадал делегация алмашинуви билан қувватланади.
Бундан ташқари, МДҲ, ШҲТ, ЕОИИ, БРИКС каби интеграция бирлашмалари доирасида ҳам ҳамкорлигимиз кенгаймоқда.

Икки давлат ўртасидаги муносабатларда умумий тарихий ўтмиш қизил ипдек ўтади. Улуғ Ватан уруши йилларида Ўзбекистон фронтни нафақат озиқ-овқат, хомашё ва саноат маҳсулотлари билан таъминлади, балки юз минглаб ўғил-қизларини фронтга жўнатди. Биз Ш.М.Мирзиёевнинг уруш йилларида совет халқининг жасоратини абадийлаштиришга қўшган шахсий ҳиссасини юқори баҳолаймиз. “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси Болтиқбўйи, Европа ва Украинада шунга ўхшаш ёдгорликлар вайрон қилинаётган бир пайтда яратилган”, — дея қайд этди Мальгинов.

2025 йил Улуғ Ватан урушидаги Ғалабанинг 80 йиллиги, Нацизмга қарши курашда Тинчлик ва бирдамлик йили деб эълон қилинди.
“Бизнинг бурчимиз – Ғолиб қаҳрамонлар хотирасини асраб-авайлаш, уни кўпайтириш ва ёш авлодга етказишдир. Бугун ҳар икки давлат ҳукуматлари олдида В.В.Путиннинг 2024 йил май ойида Тошкентга давлат ташрифи чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича улкан вазифалар турибди. Ишончим комилки, Россия ва Ўзбекистон мавжуд салоҳиятдан фойдаланган ҳолда қўшма режаларни амалга ошириш ва минтақалараро ҳамкорликни мустаҳкамлашда давом этади”, — дея таъкидлади элчи.
“Кутилмаганда фойдали бўлди”: Путин Ўзбекистонга ташриф ҳақида қандай фикрда?
Унинг қўшимча қилишича, иқтисодий юксалиш ва халқлар турмуш сифатини яхшилаш учун биргаликда имкониятлар яратишни давом эттириш муҳим.
Посол России в Узбекистане Олег Мальгинов. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.12.2024
Россия-Ўзбекистон муносабатлари бир-бирини ҳурмат қилишга асосланади — Олег Малгинов
Янгиликлар лентаси
0