Тошкентда иситиш мавсуми якунланди

© Sputnik / Бахром ХатамовЖилой комплекс в Ташкенте, архивное фото
Жилой комплекс в Ташкенте, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.03.2025
Oбуна бўлиш
Иситиш мавсуми якунлангач, кейинги мавсумга тайёргарлик кўриш ишларининг муҳим босқичи бошланади.
ТОШКЕНТ, 18 мар — Sputnik. 18 мартдан Тошкент шаҳрида иситиш мавсуми якунланди, дея хабар берди пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати.
“2024-2025 йиллардаги иситиш мавсуми расман 2025 йил 18 мартда якунланишини маълум қиламиз”, — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, белгиланган меъёрларга кўра, иситиш мавсуми ўртача суткалик ҳаво ҳарорати +8°C дан юқори бўлган 5 кунлик давр тугаган куннинг эртасидан бошлаб тугайди. Сўнгги ҳафта давомида Тошкентда кундуз кунлари ҳаво ҳарорати +18-19°C ва ундан юқори, кечалари эса +8°C дан пастга тушгани йўқ.
Гидрометеорология марказининг прогнозига кўра, яқин 5 кун ичида кундузги ҳаво ҳарорати +20-22°C, кечаси эса +10°Cдан юқори бўлади.
“Пойтахтда ўртача суткалик ҳарорат +12-13°C дан ошган, бу иситиш мавсумини якунлаш учун белгиланган меъёрларга мос келади”, — дея аниқлик киритилган хабарда.
"Veolia Energy Tashkent" маълум қилганидек, иситиш мавсуми якунлангач, кейинги мавсумга тайёргарлик кўриш ишларининг муҳим босқичи бошланади.
Эслатиб ўтамиз, Тошкентда 2024 йил 7 ноябрдан бошлаб иссиқлик энергияси билан босқичма-босқич таъминлаш ишлари бошланган эди.
Аввалроқ сенатор Анвар Туйчиев маълум қилганидек, бу йил қиш фасли асосан қуруқ келди. Ёғингарчилик тақчиллиги кузатилди. Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қиш даврида ёғингарчилик меъёридан 40 фоиздан 70 фоизгача ташкил этди. Бу ўз навбатида тоғли ҳудудларда қор тўпланишига салбий таъсир кўрсатди.
Янгиликлар лентаси
0