Мирзиёев фермер ва томорқа ер эгасини "Дўстлик" ордени билан мукофотлади
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией о расширении сырьевой базы критически важных для промышленности минералов и выпуске продукции с высокой добавленной стоимостью

© Пресс-служба президента Узбекистана
Oбуна бўлиш
Президентнинг тегишли фармони билан Эгамберди Собиров ва Тўлқинжон Мансуровни "Дўстлик" ордени билан мукофотланди.
TOШКЕНТ, 18 мар — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармонлари билан Хоразм вилоятидаги фермер хўжалиги бошлиғи ва Тошкент вилоятидаги шахсий томорқа ер эгаси "Дўстлик" орденлари билан мукофотланди.
Ҳужжатга кўра, Эгамберди Собиров мамлакат қишлоқ хўжалиги соҳасидаги кўп йиллик самарали меҳнати учун "Дўстлик" ордени билан мукофотланди.
Мукофот қуйидаги хизматлар учун берилмоқда:
замонавий агротехника усулларини қўллаш орқали ҳудуднинг оғир ва мураккаб шароитида экин майдонларининг мелиоратив ҳолатини яхшилаш;
пахта ва ғалла йўналишларида юқори ҳосилдорликка эришиш;
аҳоли фаровонлигини оширишга муносиб ҳисса қўшиш;
кўп тармоқли фермер хўжалиги фаолиятини намунали йўлга қўйиш;
янги иш ўринлари яратиш ҳамда жамоат ишларида фаол иштирок этиш.
“Хоразм вилояти Хонқа туманидаги "Султонбой Хонимжон" фермер хўжалиги бошлиғи Собиров Эгамберди Султонович "Дўстлик" ордени билан мукофотлансин”, — дейилади ҳужжат матнида.
Шунингдек, мамлакатда томорқачиликни ривожлантиришда фаоллик кўрсатган Тўлқинжон Мансуров ҳам "Дўстлик" ордени билан мукофотланди.
Мукофот қуйидаги хизматлар учун берилмоқда:
сабзавотчилик ҳамда асаларичиликни самарали йўлга қўйиш;
мўл ва сифатли ҳосил етиштириш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш;
ҳар қарич ердан унумли фойдаланиб, ўзининг ташаббускорлиги, омилкорлиги, бой тажрибаси ва меҳнатсеварлик фазилатлари билан бошқаларга шахсий намуна кўрсатиш;
ёшларни Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш.
“Тошкент вилояти Оққўрғон туманидаги шахсий томорқа ер эгаси Мансуров Тўлқинжон Носирович "Дўстлик" ордени билан мукофотлансин”, — дея қайд этилган ҳужжат матнида.