https://sputniknews.uz/20250304/ozbekiston-paxta-bugdoy-uzum-meva-48230797.html
Ўзбекистон пахта, буғдой, узум ва мева навларини кўпайтирмоқчи
Ўзбекистон пахта, буғдой, узум ва мева навларини кўпайтирмоқчи
Sputnik Ўзбекистон
Юқори Чирчиқ туманидаги Агрохизматлар марказида Хитой тажрибаси асосида уруғчилик ва кўчатчиликни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.
2025-03-04T09:00+0500
2025-03-04T09:00+0500
2025-03-04T09:00+0500
жамият
ўзбекистон
хитой
қишлоқ хўжалиги
шавкат мирзиёев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/01/36468717_125:32:1772:958_1920x0_80_0_0_fdd22402d4d09feaa74bb8d3cb1b583f.jpg
ТОШКЕНТ, 4 март — Sputnik. Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманидаги Агрохизматлар марказида Хитой тажрибаси асосида уруғчилик ва кўчатчиликни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтган қишлоқ хўжалиги соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга оид тақдимотда маълум қилинди.Айтилишича, Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги бўйича 14 та илмий институт, 55 та уруғчилик хўжалиги бўлгани билан, янги нав ва агротехнология масаласида оқсоқлик бор. Деҳқонлар маҳаллий уруғдан манфаат кўрмагани учун чет элникини экаяпти.Шунинг учун, Юқори Чирчиқ туманидаги Агрохизматлар марказида Хитой тажрибаси асосида уруғчилик ва кўчатчиликни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Бунинг учун 200 миллион доллар сармоя киритилиб, пахта, буғдой, шоли, макка, узум ва мева навлари кўпайтирилади.Қайд этилишича, соҳада малакали кадрларни тайёрлаш масадида бу йил 200 нафар ёшлар Италиядаги бир қатор олийгоҳларга юборилади.Қолаверса, Тошкент давлат аграр ҳамда Халқаро қишлоқ хўжалиги университетлари, Фарғона озиқ-овқат институтида талабаларни Японияга юбориш учун япон тили марказлари ташкил этилмоқда.
https://sputniknews.uz/20250303/novosibirsk-ozbekiston-mahsulotlar-savdo-bozor-48212044.html
ўзбекистон
хитой
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/01/36468717_275:0:1804:1147_1920x0_80_0_0_3c3fb9d365922675222d0857af369940.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
юқори чирчиқ агрохизматлар маркази хитой тажрибаси уруғчилик ва кўчатчиликни йўлга қўйиш шавкат мирзиёев қишлоқ хўжалиги
юқори чирчиқ агрохизматлар маркази хитой тажрибаси уруғчилик ва кўчатчиликни йўлга қўйиш шавкат мирзиёев қишлоқ хўжалиги
Ўзбекистон пахта, буғдой, узум ва мева навларини кўпайтирмоқчи
Юқори Чирчиқда Хитой тажрибаси асосида уруғчилик ва кўчатчилик йўлга қўйилади.
ТОШКЕНТ, 4 март — Sputnik. Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманидаги Агрохизматлар марказида Хитой тажрибаси асосида уруғчилик ва кўчатчиликни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтган қишлоқ хўжалиги соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга оид тақдимотда
маълум қилинди. Айтилишича, Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги бўйича 14 та илмий институт, 55 та уруғчилик хўжалиги бўлгани билан, янги нав ва агротехнология масаласида оқсоқлик бор. Деҳқонлар маҳаллий уруғдан манфаат кўрмагани учун чет элникини экаяпти.
Шунинг учун, Юқори Чирчиқ туманидаги Агрохизматлар марказида Хитой тажрибаси асосида уруғчилик ва кўчатчиликни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Бунинг учун 200 миллион доллар сармоя киритилиб, пахта, буғдой, шоли, макка, узум ва мева навлари кўпайтирилади.
"Уруғ олишдан бошлаб, уни замонавий техника ва дронлар ёрдамида экиш, дорилаш, йиғиш ва қайта ишлаш бўйича намунавий ҳудуд ташкил қилинади", — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, соҳада малакали кадрларни тайёрлаш масадида бу йил 200 нафар ёшлар Италиядаги бир қатор олийгоҳларга юборилади.
Қолаверса, Тошкент давлат аграр ҳамда Халқаро қишлоқ хўжалиги университетлари, Фарғона озиқ-овқат институтида талабаларни Японияга юбориш учун япон тили марказлари ташкил этилмоқда.