https://sputniknews.uz/20250317/tadbirkor-ayollar-kengash-qaror-48439938.html
Тадбиркор аёллар кенгаши ташкил этилди — янги қарор
Тадбиркор аёллар кенгаши ташкил этилди — янги қарор
Sputnik Ўзбекистон
Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорга мувофиқ, Савдо-саноат палатаси ҳузурида Тадбиркор аёллар кенгаши ташкил этилди.
2025-03-17T10:09+0500
2025-03-17T10:09+0500
2025-03-17T10:27+0500
жамият
ўзбекистон
аёллар
тадбиркор
савдо-саноат палатаси
янги қарор
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/01/15/47637972_0:14:1104:635_1920x0_80_0_0_4a4d999aa80e80892a99d3375a41ae27.jpg
TOШКЕНТ, 17 мар — Sputnik. Ўзбекистонда Тадбиркор аёллар кенгаши ташкил этилди, дея хабар берди Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати. Президент Шавкат Мирзиёевнинг 14 мартдаги “Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Савдо-саноат палатаси ҳузурида Тадбиркор аёллар кенгаши ташкил этилди. Ушбу ташаббус аёл тадбиркорларнинг бизнесда фаол иштирок этишига кўмаклашиш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда ҳуқуқий, молиявий ва амалий ёрдам бериш мақсадида амалга оширилмоқда. Кенгаш таркибида 27 та аъзо бор, улардан 21 нафари тадбиркор аёллар. Улар томонидан қуйидагилар амалга оширилган: Айтилишича, кенгашнинг ташкил этилиши мамлакатдаги аёл тадбиркорлар учун катта имконият яратади.Шу йилнинг 1 июлигача қуйидаги имкониятларни тақдим этувчи “Тадбиркор аёллар” платформаси ишга туширилади: Шунингдек, тадбиркор аёлларга гаровсиз кредит берилади.2025 йилда хотин-қизларни қўллаб-қувватлашнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари:Қарорга кўра, хотин-қизларга “яшил лойиҳалар” ва IT соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек, камида 5 нафар хотин-қизнинг тадбиркорлигини йўлга қўйишга кўмаклашган 1 минг нафар “устоз” тадбиркорларга 50 миллион сўмгача грант ажратиш йўлга қўйилади.Ижобий кредит тарихига эга бўлган хотин-қизларга эса 100 млн сўмгача гаровсиз кредит берилади.
https://sputniknews.uz/20250115/tadbirkor-yuridik-shaxslar-davlat-boj-tolash-ozod-47561095.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/01/15/47637972_121:0:985:648_1920x0_80_0_0_c21462a37c824b8f1bca18a48c5e6df2.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
президент шавкат мирзиёев оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарор савдо-саноат палатаси тадбиркор аёллар кенгаши
президент шавкат мирзиёев оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарор савдо-саноат палатаси тадбиркор аёллар кенгаши
Тадбиркор аёллар кенгаши ташкил этилди — янги қарор
10:09 17.03.2025 (янгиланди: 10:27 17.03.2025) Кенгашга аёл тадбиркорларнинг муаммоларини тўғридан-тўғри парламентга етказиш ҳуқуқи берилди.
TOШКЕНТ, 17 мар — Sputnik. Ўзбекистонда Тадбиркор аёллар кенгаши ташкил этилди, дея хабар берди Савдо-саноат палатаси
матбуот хизмати. Президент Шавкат Мирзиёевнинг 14 мартдаги “Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Савдо-саноат палатаси ҳузурида Тадбиркор аёллар кенгаши ташкил этилди.
Ушбу ташаббус аёл тадбиркорларнинг бизнесда фаол иштирок этишига кўмаклашиш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда ҳуқуқий, молиявий ва амалий ёрдам бериш мақсадида амалга оширилмоқда.
“Кенгаш аёл тадбиркорларнинг муаммоларини тўғридан-тўғри парламентга етказиш ваколатига эга бўлиб, уларнинг бизнес ташаббусларини ривожлантириш учун янги имкониятлар яратади”, — дейилади хабарда.
Кенгаш таркибида 27 та аъзо бор, улардан 21 нафари тадбиркор аёллар.
Улар томонидан қуйидагилар амалга оширилган:
2 639 та янги иш ўрни яратилган;
$7,6 млнлик экспорт амалга оширилган;
402,8 млрд сўмлик товар айланмаси амалга оширилган.
Айтилишича, кенгашнинг ташкил этилиши мамлакатдаги аёл тадбиркорлар учун катта имконият яратади.
Шу йилнинг 1 июлигача қуйидаги имкониятларни тақдим этувчи “Тадбиркор аёллар” платформаси ишга туширилади:
️аёл тадбиркорларга хомашё сотиб олишга кўмаклашиш;
️ўзаро кооперацияни кенгайтириш ва маҳсулотларни сотиш учун бозор топиш;
️зарур мутахассисларни излаш ва ишга қабул қилиш;
️лойиҳалар доирасида юзага келаётган муаммоларини аниқлаш ва уларга ечим топиш.
Шунингдек, тадбиркор аёлларга гаровсиз кредит берилади.
2025 йилда хотин-қизларни қўллаб-қувватлашнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари:
2 миллион нафар хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш;
️250 минг нафар хотин-қизларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш;
️250 минг нафар хотин-қизларни олий таълим билан қамраб олиш;
️50 минг нафар эҳтиёжманд хотин-қизларни санаторийларда соғломлаштириш ҳамда уларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш бўйича мотивацион семинарлар ташкил этиш.
Қарорга кўра, хотин-қизларга “яшил лойиҳалар” ва IT соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек, камида 5 нафар хотин-қизнинг тадбиркорлигини йўлга қўйишга кўмаклашган 1 минг нафар “устоз” тадбиркорларга 50 миллион сўмгача грант ажратиш йўлга қўйилади.
Ижобий кредит тарихига эга бўлган хотин-қизларга эса 100 млн сўмгача гаровсиз кредит берилади.