https://sputniknews.uz/20250317/sanepidqomita-aholi-oiv-infektsiya-48454043.html
Санэпидқўмита аҳолини ОИВ инфекциясига оид асоссиз хабарларга эътибор бермасликка чақирди
Санэпидқўмита аҳолини ОИВ инфекциясига оид асоссиз хабарларга эътибор бермасликка чақирди
Sputnik Ўзбекистон
Аҳоли гавжум жойларда ОИВ инфекциясига текшириш учун бепул акция тадбирлари ўтказилмоқда. Бу ҳақда Санэпидқўмита ахборот хизмати хабар берди.
2025-03-17T16:13+0500
2025-03-17T16:13+0500
2025-03-17T16:13+0500
жамият
ўзбекистон
санитария-эпидемиология қўмитаси (санэпидқўмита)
оитс
оив
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/459/08/4590843_0:127:3189:1921_1920x0_80_0_0_ee0cf37d98026e2d3f067167585df231.jpg
TOШКЕНТ, 17 мар — Sputnik. Аҳоли гавжум жойларда ОИВ инфекциясига текшириш учун бепул акция тадбирлари ўтказилмоқда. Бу ҳақда Санэпидқўмита ахборот хизмати хабар берди. Хабарга кўра, ОИТСга қарши курашиш маркази мутахассислари давлат ва нодавлат ташкилотлари билан ҳамкорликда профилактик тарғибот тадбирларини олиб бормоқда. Тадбирлардан кўзланган мақсад: Шунингдек, тиббиёт ходимлари ўртасида ҳам ўқитиш ишлари олиб борилмоқда ҳамда соҳага оид амалий-услубий ёрдам кўрсатилмоқда. Маълумот учун, Жиноят кодексининг 113-моддасига кўра, ОИВ инфекцияси аниқланган фуқаро ўз статусини била туриб бошқа фуқарони юқиш хавфи остида қолдириши ёки унга ОИВ/ОИТС касаллигини юқтиргани аниқланган ҳолатда 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилинади. Фуқаро соғлиғини сақлаш тўғрисидаги қонунининг 45-моддасига мувофиқ, фуқаронинг тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилганлиги, соғлиғининг ҳолати, касаллигига қўйилган ташхис ҳамда уни текшириш ва даволаш давомида олинган бошқа маълумотлар шифокор сири ҳисобланади.Россия ва Ўзбекистоннинг санитар-эпидемиологик осойишталик соҳасидаги лойиҳалари — видео
https://sputniknews.uz/20231127/oiv-infektsiyasi-qaysi-holatlar-orqali-yuqish-41275342.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/459/08/4590843_229:0:2960:2048_1920x0_80_0_0_24a944046ac110b5768776348321852c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
оив инфекцияси санэпидқўмита оитсга қарши курашиш маркази оитс вич/спид
оив инфекцияси санэпидқўмита оитсга қарши курашиш маркази оитс вич/спид
Санэпидқўмита аҳолини ОИВ инфекциясига оид асоссиз хабарларга эътибор бермасликка чақирди
ОИВ инфекцияси тушунчасини чуқурроқ сингдириш мақсадида аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида турли тадбирлар ўтказилмоқда.
TOШКЕНТ, 17 мар — Sputnik. Аҳоли гавжум жойларда ОИВ инфекциясига текшириш учун бепул акция тадбирлари ўтказилмоқда. Бу ҳақда Санэпидқўмита ахборот хизмати
хабар берди. Хабарга кўра, ОИТСга қарши курашиш маркази мутахассислари давлат ва нодавлат ташкилотлари билан ҳамкорликда профилактик тарғибот тадбирларини олиб бормоқда.
Тадбирлардан кўзланган мақсад:
аҳоли ўртасида ОИВ инфекцияси тарқалишининг олдини олиш;
аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш;
ушбу касаллик бўйича тиббий маданият ва тушунчани ошириш.
“ОИВ инфекцияси тушунчасини чуқурроқ сингдириш мақсадида аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида маърузалар, давра суҳбатлари, якка тартибдаги аноним дўстона суҳбатлар, шунингдек, аҳоли гавжум жойларда ОИВ инфекциясига текшириш учун бепул акция тадбирлари ўтказилмоқда”, — дейилади хабарда.
Шунингдек, тиббиёт ходимлари ўртасида ҳам ўқитиш ишлари олиб борилмоқда ҳамда соҳага оид амалий-услубий ёрдам кўрсатилмоқда.
“Ҳурматли фуқаролар, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҳамда Республика ОИТСга қарши курашиш маркази турли ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган ОИВ инфекциясига оид асоссиз ва норасмий маълумотларга эътибор бермаслигингиз сўраб қолади”, — дея қайд этилган хабарда.
Маълумот учун, Жиноят кодексининг 113-моддасига кўра, ОИВ инфекцияси аниқланган фуқаро ўз статусини била туриб бошқа фуқарони юқиш хавфи остида қолдириши ёки унга ОИВ/ОИТС касаллигини юқтиргани аниқланган ҳолатда 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилинади.
Фуқаро соғлиғини сақлаш тўғрисидаги қонунининг 45-моддасига мувофиқ, фуқаронинг тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилганлиги, соғлиғининг ҳолати, касаллигига қўйилган ташхис ҳамда уни текшириш ва даволаш давомида олинган бошқа маълумотлар шифокор сири ҳисобланади.