Sputnik Узбекистан в Ташкенте. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.04.2024
Матбуот маркази
Sputnik Ўзбекистон матбуот маркази “Россия сегодня” халқаро медиа гуруҳи таркибига киради. Матбуот-маркази рақами: +99897 190 71 78

Россия ва Ўзбекистоннинг санитар-эпидемиологик осойишталик соҳасидаги лойиҳалари — видео

Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Россия ва Ўзбекистон орасида санитар-эпидемиологик осойишталик соҳасида қандай лойиҳалар амалга оширилмоқда ? Бу саволга Sputnik матбуот марказида бўлиб ўтган анжуманда республика Санэпидқўм раиси ўринбосари Нурмат Отабеков жавоб берди.
Россия ва Ўзбекистон орасида санитар-эпидемиологик осойишталик соҳасида бешта лойиҳа амалга оширилмоқда. Уларнинг бири — халқаро медико-санитар нормаларни, иккинчиси — Ўзбекистон ҳудудида жойлашган табиий вабо ўчоқларини ўрганишга қаратилган. Учинчиси — 3-4 хавф гуруҳига кирувчи микроорганизмларнинг антибиотикларга қарши туриш хусусиятларини ўрганишга қаратилган.
Яна иккита лойиҳа республикада ОИТС билан боғлиқ вазиятни ўрганиш учун.

“Ўзбекистон ёпиқ мамлакат эмас; бугунги ҳудуддаги қўшнилар билан иқтисодий-ижтимоий алоқалар илдам ривожланиб бораётган вазиятда аҳолининг санитар-эпидемиологик хавфсизлигини сақлаб қолиш жуда муҳим аҳамиятга эга”, — деди Отабеков.

Батафсил — Sputnik Ўзбекистон видеосида.
Янгиликлар лентаси
0