https://sputniknews.uz/20250316/senat-beshinchi-yalpi-majlis-48425264.html
Сенатнинг бешинчи ялпи мажлиси қачон ўтказилиши маълум бўлди
Сенатнинг бешинчи ялпи мажлиси қачон ўтказилиши маълум бўлди
Sputnik Ўзбекистон
Олий Мажлис Сенати Кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисни Сенат Раиси Танзила Нарбаева олиб борди. Унда Сенатнинг бешинчи ялпи мажлисини 2025 йил 17 март куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди
2025-03-16T10:00+0500
2025-03-16T10:00+0500
2025-03-16T10:00+0500
сиёсат
ўзбекистон
ўзбекистон олий мажлиси сенати
сенаторлар
мажлис
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/03/05/48256352_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_6cbc493c1a220b35465cf0e3b1933cc3.jpg
ТОШКЕНТ, 16 мар — Sputnik. Олий Мажлис Сенатининг бешинчи ялпи мажлиси 17 март куни чақирилади. Бу ҳақда юқори палата Кенгашининг навбатдаги мажлисида маълум қилинди.Қайд этилишича, ялпи мажлисда президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши мажлисида белгилаб берилган йўналишлардан келиб чиқиб, Сенат ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари олдида турган вазифалар кўриб чиқилади.Мирзиёев коррупцияга қарши курашишда қандай ташаббусларни илгари сурди?Шунингдек, Сув кодексини тасдиқлаш, қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурта қилиш, кредиторларнинг гаров билан таъминланган талабларини қаноатлантириш тизимини янада такомиллаштиришга оид муҳим қонунлар муҳокама қилинади.Сенаторлар томонидан заргарлик саноатини янада ривожлантириш ва йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлашга ҳамда жамоат транспортидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга қаратилган қонунлар ҳам кўриб чиқилади.Бундан ташқари, судлар фаолиятининг ҳамда фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг кафолатларини кучайтиришга, қамоққа олинганларга нисбатан қийноққа солиш ҳолларининг олдини олишга қаратилган қонунларни ҳам муҳокама қилиш режалаштирилган.Ялпи мажлис кун тартиби доирасида Олий Мажлис Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилнинг (омбудсманнинг) ва Бола ҳуқуқлари бўйича вакилининг (Болалар омбудсманининг) 2024 йилдаги фаолияти бўйича маърузалари эшитилади.Шунингдек, бир қатор халқаро шартномаларни ратификация қилишга доир, ўзини ўзи банд қилиш тартибида меҳнат фаолиятини амалга оширишнинг айрим масалалари юзасидан ҳукуматга юборилган парламент сўрови натижалари билан боғлиқ масалалар ҳам ялпи мажлис кун тартибидан ўрин олган.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/03/05/48256352_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_565fa1caee840201a9387824df4e20a3.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
олий мажлис сенати кенгашининг навбатдаги мажлиси сенат раиси танзила нарбаева сенатнинг бешинчи ялпи мажлиси
олий мажлис сенати кенгашининг навбатдаги мажлиси сенат раиси танзила нарбаева сенатнинг бешинчи ялпи мажлиси
Сенатнинг бешинчи ялпи мажлиси қачон ўтказилиши маълум бўлди
Ялпи мажлисда сенаторлар 10 га яқин қонунларни кўриб чиқишади.
ТОШКЕНТ, 16 мар — Sputnik. Олий Мажлис Сенатининг бешинчи ялпи мажлиси 17 март куни чақирилади. Бу ҳақда юқори палата Кенгашининг навбатдаги мажлисида
маълум қилинди. "Олий Мажлис Сенати Кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисни Сенат Раиси Танзила Нарбаева олиб борди. Унда Сенатнинг бешинчи ялпи мажлисини 2025 йил 17 март куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди", — дейилади матбуот хизмати хабарида.
Қайд этилишича, ялпи мажлисда президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши мажлисида белгилаб берилган йўналишлардан келиб чиқиб, Сенат ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари олдида турган вазифалар кўриб чиқилади.
Шунингдек, Сув кодексини тасдиқлаш, қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурта қилиш, кредиторларнинг гаров билан таъминланган талабларини қаноатлантириш тизимини янада такомиллаштиришга оид муҳим қонунлар муҳокама қилинади.
Сенаторлар томонидан заргарлик саноатини янада ривожлантириш ва йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлашга ҳамда жамоат транспортидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга қаратилган қонунлар ҳам кўриб чиқилади.
Бундан ташқари, судлар фаолиятининг ҳамда фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг кафолатларини кучайтиришга, қамоққа олинганларга нисбатан қийноққа солиш ҳолларининг олдини олишга қаратилган қонунларни ҳам муҳокама қилиш режалаштирилган.
Ялпи мажлис кун тартиби доирасида Олий Мажлис Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилнинг (омбудсманнинг) ва Бола ҳуқуқлари бўйича вакилининг (Болалар омбудсманининг) 2024 йилдаги фаолияти бўйича маърузалари эшитилади.
Шунингдек, бир қатор халқаро шартномаларни ратификация қилишга доир, ўзини ўзи банд қилиш тартибида меҳнат фаолиятини амалга оширишнинг айрим масалалари юзасидан ҳукуматга юборилган парламент сўрови натижалари билан боғлиқ масалалар ҳам ялпи мажлис кун тартибидан ўрин олган.