Мирзиёев коррупцияга қарши курашишда қандай ташаббусларни илгари сурди?
© Пресс-служба президента УзбекистанаСостоялось заседание Национального совета по противодействию коррупции

© Пресс-служба президента Узбекистана
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон етакчиси жамоатчиликка мурожаат қилиб, коррупцияга қарши курашиш умуммиллий вазифа эканлигини айтди.
ТОШКЕНТ, 5 март — Sputnik. Бутун жамоатчилик бирлашиб, коррупцияга “жамият танасидаги саратон” сифатида қараши керак. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгаш йиғилишида маълум қилди.
Бугун президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди. Айтилишича, илк маротаба бундай тарзда йиғилиш ўтказилиши коррупцияга қарши кучли сиёсий иродани намоён этди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаСостоялось заседание Национального совета по противодействию коррупции

Состоялось заседание Национального совета по противодействию коррупции
© Пресс-служба президента Узбекистана
Ўзбекистон етакчиси жамоатчиликка мурожаат қилиб, коррупцияга қарши курашиш умуммиллий вазифа, ҳар бир ватанпарварнинг виждон иши эканини таъкидлади.
“Ҳаммамиз ягона куч бўлиб ҳаракат қилсак, албатта, катта ижобий самарага эришамиз. Шу боис маҳалла фаоллари, нуронийлар, зиёлилар, ёзувчи ва шоирлар, санъат ва маданият ходимлари, тадбиркорлар, таниқли шахслар, раҳбарлар, депутат ва сенаторлар – умуман бутун жамоатчилик бирлашиб, коррупцияга “жамият танасидаги саратон” сифатида қараши керак”, – деди Шавкат Мирзиёев.
Давлат раҳбари 55 та аниқ мақсадга йўналтирилган ташаббусларни илгари сурди:
Улар доирасида 5 та қонун, 12 та фармон ва қарорлар ишлаб чиқилади.
Коррупцияга қарши курашишда парламент, Миллий ва ҳудудий кенгашлар, фуқаролик жамияти институтларининг роли оширилади.
Коррупцияга қарши курашишнинг ҳуқуқий асослари кучаяди.
Декларациялаш, ноқонуний бойлик орттиришга оид янги тартиблар киритилиши натижасида коррупция омиллари чекланади.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, ташкилотлардаги ички назорат тузилмалари фаолияти кучайтирилади.
Маиший коррупцияга қарши курашиш бўйича вазирлик, идоралар раҳбарлари масъулияти оширилади.
Давлат хизматлари даражасини аҳоли баҳолайдиган тизим қилинади, энг ёмон кўрсаткичга эга соҳа раҳбарлари бўйича чора кўрилади.
Назорат инспекциялари мустақиллиги оширилади.
Йирик инвестиция лойиҳаларида, аукционларда коррупциянинг олдини олувчи механизмлар жорий этилади.
Давлат харидлари тартибга солиниши, тўғридан-тўғри харидлар чекланиши ҳисобига бюджет маблағлари тежалиши таъминланади.
Давлат пулини мақсадсиз сарфлаш ҳолатларига барҳам берилади.
Секторлардан озод бўлган куч ва воситалар жиноятчиликка қарши курашишга сафарбар этилиб, жамиятда барқарорлик муҳити ва одамларнинг розилиги ортади.
Ноқонуний текширувлар устидан прокурор назорати кучайтирилиши орқали жойларда бизнес ва инвестиция муҳити яхшиланади.
Айтилишича, эришилган натижалар халқаро рейтингларда мамлакат ўрнини яхшилайди. 2027 йилда UNCAC конференцияси мезбонлигига Ўзбекистон номзодини маъқуллаш учун замин ҳозирлайди.