Энди Россияда ишламоқчи бўлганларга Жиззахда ҳам сертификат берилади
© Sputnik / Кирилл Каллиников / Медиабанкка ўтишВыдача первых патентов в Едином миграционном центре Московской области

© Sputnik / Кирилл Каллиников
/ Oбуна бўлиш
Тез орада ўзбекистонликлар Россияга бориш учун Жиззахда имтиҳондан ўтиши мумкин бўлади.
ТОШКЕНТ, 16 мар — Sputnik. Қозон Федерал университетининг Жиззах филиали Россияда ишловчилар учун сертификат беришни йўлга қўяди. Бу ҳақда Миграция агентлиги раҳбариятининг университет ректори билан бўлиб ўтган учрашувида маълум қилинди.
Қайд этилганидек, вақтинча ишлаш истагини билдирган мутахассислар Россия қонунчилиги, тарихи ва рус тили бўйича имтиҳонлардан ўтиши мажбурий ҳисобланади.
“Шу боис учрашувда имтиҳонларни Ўзбекистон ҳудудида, Қозон Федерал университетининг Жиззах филиалида ташкил қилиш масаласи муҳокама қилинди. Томонлар тез орада буни йўлга қўйишга келишиб олишди”, — дейилади хабарда.
Шунингдек, Татаристон Савдо-саноат палатасида учрашув бўлиб ўтди. Унда 30 га яқин тадбиркорлар иштирок этди.
“Мулоқот жуда самарали кечди. Шартномалар имзоланди. “Апгрейд стафф”, “Казанский ДСК”, “Пассажирское автотранспортное предприятие №2”, “ППТ Алабуга”, ПАО “КАМАЗ”, “Артекс Строй Проект” ва “КЗТМ” каби қурилиш, логистика, автомобилсозлик, ҳайдовчилик, ишлаб чиқариш каби соҳаларга доир 7 та келишув имзоланди ва 11 мингта иш ўрни аниқланди”, — дея қайд этилган хабарда.