Татаристоннинг йирик иқтисодий зонаси ва Миграция агентлиги ўртасида меморандум имзоланди

© Агентство миграции при Кабмине РУзПодписан меморандум о сотрудничестве между крупной экономической зоной Татарстана "Алабуга" и Миграционной службой
Подписан меморандум о сотрудничестве между крупной экономической зоной Татарстана Алабуга и Миграционной службой - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.03.2025
Oбуна бўлиш
Миграция агентлиги раҳбарияти ушбу корхонада вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бораётган ўзбекистонликлар билан учрашди.
ТОШКЕНТ, 14 мар — Sputnik. Татаристоннинг йирик иқтисодий зонаси "Алабуга" ва Миграция агентлиги ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Бу ҳақда агентлик ахборот хизмати хабар берди.
Миграция агентлиги раҳбарияти ушбу корхонада вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бораётган ўзбекистонликлар билан учрашиб, уларнинг яшаш, овқатланиш ва меҳнат шароитларини ўрганди. Ҳозирда жамиятда 1150 нафар ўзбекистонлик фаолият олиб бормоқда.
Ўтказилган учрашувлар натижасида "Алабуга" корхонаси ва Миграция агентлиги ўртасидаги келишувга кўра, ўзбекистонлик мутахассислар учун қўшимча 10 минг бўш иш ўрнига талаб олинди. Агентлик томонидан ушбу янги иш ўринлари борасидаги танлов ҳақида эълон жойлаштирилади.
Миграция агентлиги раҳбарияти "Алабуга" махсус иқтисодий зонасида дуал таълим асосида ҳам ўқиб, ҳам ишлаётган, “Алабуга Старт” лойиҳаси иштирокчилари бўлган, Ўзбекистондан борган бир гуруҳ қизлар билан ҳам учрашди. Уларнинг яшаш ва ишлаш шароитлари кўздан кечирилди.
© Агентство миграции при Кабмине РУз
Подписан меморандум о сотрудничестве между крупной экономической зоной Татарстана Алабуга и Миграционной службой - Sputnik Ўзбекистон
1/4
© Агентство миграции при Кабмине РУз
Подписан меморандум о сотрудничестве между крупной экономической зоной Татарстана Алабуга и Миграционной службой - Sputnik Ўзбекистон
2/4
© Агентство миграции при Кабмине РУз
Руководство Миграционной службы также встретилось с группой девушек из нашей страны, участниц проекта Алабуга Старт - Sputnik Ўзбекистон
3/4
© Агентство миграции при Кабмине РУз
Руководство Миграционной службы также встретилось с группой девушек из нашей страны, участниц проекта Алабуга Старт - Sputnik Ўзбекистон
4/4
1/4
2/4
3/4
4/4
“Алабуга Старт” - халқаро дастур бўлиб, хорижлик ёшларга Россияда ишлаб чиқариш ва таълим олиш имкониятини тақдим этади. Дастур асосан 18-22 ёшли аёлларга мўлжалланган бўлиб, уларни “Алабуга” махсус иқтисодий зонасида ишга жойлаштиради. Қатнашчиларга юқори ойлик маош, бепул касбга ўқитиш ва турар жой таклиф қилинади. Дастурда иштирок этувчилар кейтеринг, сервис, меҳмонхона хизмати ва ишлаб чиқариш соҳасида малака ошириш имконига эга бўлади.
Номзод лойиҳада қатнашиш учун Миграция агентлиги ва унинг ҳудудий филиалларига учрашиши ёки ўзи мустақил равишда иштирок этиши мумкин.
ООО Русские пряники - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.03.2025
Челябинскдаги корхона ўзбекистонликларни иш билан таъминламоқчи
Янгиликлар лентаси
0