Ўзбекистон ва Қозоғистон товар айирбошлаш ҳажмини 10 млрд долларга етказади
© МИПТ В МИПТ "сверили часы" по торговому и инвестиционному сотрудничеству с Казахстаном

© МИПТ
Oбуна бўлиш
Томонлар маҳсулот ҳажмини ошириш, тўсиқларни бартараф этиш ва маҳсулотларни ўзаро етказиб бериш шароитларини яхшилашга келишиб олишди.
ТОШКЕНТ, 16 мар — Sputnik. Ўзбекистон ва Қозоғистон товар айирбошлаш ҳажмини 10 миллиард долларга етказади. Бу ҳақда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Вазир Лазиз Кудратов Қозоғистон Савдо ва интеграция вазири Арман Шаккалиев билан музокаралар ўтказди.
© МИПТ В МИПТ "сверили часы" по торговому и инвестиционному сотрудничеству с Казахстаном

В МИПТ "сверили часы" по торговому и инвестиционному сотрудничеству с Казахстаном
© МИПТ
“Томонлар 2030 йилгача мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини 10 миллиард долларга етказиш Дастурини имзоладилар ҳамда 2025 йилда Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳудудлари раҳбарларининг ўзаро ташрифлари жадвалини тасдиқладилар”, — дейилади хабарда.
Айтилишича, учрашувда томонлар амалдаги икки томонлама келишувларнинг бажарилиши ҳамда савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича навбатдаги тадбирларни муҳокама қилишди.
“Лазиз Кудратов Арман Шаккалиевнинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида бўлиб ўтган “Термиз” халқаро савдо марказида Қозоғистон маҳсулотлари павилонининг очилишини юқори баҳолади ва павилоннинг муваффақиятли ишлаши ҳамда афғон ишбилармонлари томонидан унга катта қизиқиш билдирилишига ишонч билдирди”, — дейилган матбуот хизмати хабарида.
Қайд этилишича, ўтган йили озиқ-овқат маҳсулотлари, тўқимачилик, рангли металлар, кимё маҳсулотлари ва пластмасса маҳсулотлари экспорти кўпайди ҳамда товар айирбошлаш ҳажми қарийб 4,3 миллиард долларга етди.
“Томонлар маҳсулот ҳажмини ошириш, тўсиқларни бартараф этиш ва маҳсулотларни ўзаро етказиб бериш шароитларини яхшилаш бўйича комплекс чора-тадбирларни қабул қилишга тайёр эканликларини тасдиқладилар”, — дейилади хабарда.
Ўзбекистонда Қозоғистон капитали иштирокидаги 1042 та корхона фаолият юритади. Уларнинг аксарияти улгуржи ва чакана савдо, IT-хизматлари, қурилиш, молия ва суғурта фаолияти, кўчмас мулк билан боғлиқ операциялар билан шуғулланади.
Айни пайтда Қозоғистонда Ўзбекистон сармояси иштирокидаги 4,5 мингдан ортиқ компания рўйхатга олинган.
“Тадбиркорларни ўзаро асосда тизимли қўллаб-қувватлаш механизмларини кенгайтириш бўйича келишувга эришилди”, — дея қайд этилган хабарда.