https://sputniknews.uz/20250315/ozbekiston-rossiya-volodin-48418755.html
Ўзбекистонни Россиянинг 10 та ишончли ҳамкорларидан бири деб ҳисоблаймиз — Володин
Ўзбекистонни Россиянинг 10 та ишончли ҳамкорларидан бири деб ҳисоблаймиз — Володин
Sputnik Ўзбекистон
Олий Мажлис Сенатида Россия Федерал Мажлиси Давлат Думаси раиси Вячеслав Володин бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди
2025-03-15T11:14+0500
2025-03-15T11:14+0500
2025-03-15T11:14+0500
ўзбекистон - россия
танзила норбоева
вячеслав володин
ўзбекистон олий мажлиси сенати
ҳамкорлик
учрашув
миграция
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/03/0f/48418169_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_ef25c16bd1086681f1c72f8c35d042b3.jpg
ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. Кеча, 14 март куни Олий Мажлис Сенатида Россия Федерал Мажлиси Давлат Думаси раиси Вячеслав Володин бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар берди.Учрашув аввалида Сенат раиси Танзила Нарбаева мартабали меҳмонни ташрифи билан қутлаб, ташриф парламентлараро муносабатларни янги руҳда давом эттиришдаги муҳим қадам эканини таъкидлади.Учрашувда ўтган йили ўзаро савдо айланмаси 15 фоизга ўсиб, 12 млрд АҚШ долларини ташкил этгани айтиб ўтилди. Мулоқот чоғида миграция масаласида долзарб вазифалар мавжудлиги ва бу жараёнда икки давлат фуқароларининг ҳуқуқ ҳамда манфаатларини ҳимоя қилишнинг қонуний ечимларини ҳамкорликда топиш муҳимлиги таъкидланди.Шу билан бирга Ўзбекистон – Россия парламентлари алоқаларининг бугунги ҳолати таҳлил қилиниб, икки давлат муносабатларида парламентлараро яқин ҳамкорлик муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди. Бу борада Олий Мажлис Сенати ва Россия Федерал Кенгаши ўртасида қўшма комиссия фаолият юритиб келаётгани, икки давлат парламентларининг юқори палаталари раҳбарлари мунтазам равишда ўтказаётган учрашувлари ишончли ҳамкорлик муҳитида ўз самарасини бераётгани эътироф этилди.Ўз навбатида мартабали меҳмон самимий қабул учун миннатдорлик билдирди.Шунингдек, суҳбат давомида истиқболда ўзаро муносабатларни янада мустаҳкамлаш, эришилган келишувларни амалга ошириш устидан назорат, қонунчилик соҳасида тажриба алмашиш ва Ёшлар парламенти алоқаларини фаоллаштириш юзасидан фикр юритилди.Ўзбекистон томони Россия парламенти раҳбарияти ва вакилларини яқинда Тошкентда ўтказиладиган Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси тадбирларида фаол иштирокини мамнуният билан қабул қилишини билдирди.
https://sputniknews.uz/20250314/shavkat-mirziyoev-vyacheslav-volodinni-qabul-qildi-48416306.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/03/0f/48418169_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_1c377a40308041905a3724233a3254fd.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон россия володин
ўзбекистон россия володин
Ўзбекистонни Россиянинг 10 та ишончли ҳамкорларидан бири деб ҳисоблаймиз — Володин
Учрашувда Ўзбекистон – Россия парламентлари алоқаларининг бугунги ҳолати таҳлил қилинди.
ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. Кеча, 14 март куни Олий Мажлис Сенатида Россия Федерал Мажлиси Давлат Думаси раиси Вячеслав Володин бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати
хабар берди. Учрашув аввалида Сенат раиси Танзила Нарбаева мартабали меҳмонни ташрифи билан қутлаб, ташриф парламентлараро муносабатларни янги руҳда давом эттиришдаги муҳим қадам эканини таъкидлади.
“Икки давлат ўртасида олий даражада эришилган келишувларни ҳаётга татбиқ этиш учун қонуний асосларни яратиш парламентлар олдидаги асосий вазифалардан биридир. Ушбу учрашув халқларимиз манфаатларидан келиб чиқадиган мақсадларни амалга ошириш йўлидаги фаол мулоқотлар учун қулай фурсатдир”, - дейилди суҳбатда.
Учрашувда ўтган йили ўзаро савдо айланмаси 15 фоизга ўсиб, 12 млрд АҚШ долларини ташкил этгани айтиб ўтилди. Мулоқот чоғида миграция масаласида долзарб вазифалар мавжудлиги ва бу жараёнда икки давлат фуқароларининг ҳуқуқ ҳамда манфаатларини ҳимоя қилишнинг қонуний ечимларини ҳамкорликда топиш муҳимлиги таъкидланди.
Шу билан бирга Ўзбекистон – Россия парламентлари алоқаларининг бугунги ҳолати таҳлил қилиниб, икки давлат муносабатларида парламентлараро яқин ҳамкорлик муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди. Бу борада Олий Мажлис Сенати ва Россия Федерал Кенгаши ўртасида қўшма комиссия фаолият юритиб келаётгани, икки давлат парламентларининг юқори палаталари раҳбарлари мунтазам равишда ўтказаётган учрашувлари ишончли ҳамкорлик муҳитида ўз самарасини бераётгани эътироф этилди.
Ўз навбатида мартабали меҳмон самимий қабул учун миннатдорлик билдирди.
“Биз Ўзбекистонни Россиянинг 10 та ишончли ҳамкорларидан бири деб ҳисоблаймиз. Мамлакатларимиз ўртасида қарор топган мустаҳкам дўстлик ва ишончли шерикчилик сиёсатини қўллаб-қувватлаймиз”, - деди Володин.
Шунингдек, суҳбат давомида истиқболда ўзаро муносабатларни янада мустаҳкамлаш, эришилган келишувларни амалга ошириш устидан назорат, қонунчилик соҳасида тажриба алмашиш ва Ёшлар парламенти алоқаларини фаоллаштириш юзасидан фикр юритилди.
Ўзбекистон томони Россия парламенти раҳбарияти ва вакилларини яқинда Тошкентда ўтказиладиган Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси тадбирларида фаол иштирокини мамнуният билан қабул қилишини билдирди.