Андижон ва Иркутск вилоятлари ҳамкорликни кенгайтирмоқда — тафсилотлар

© ИА "Дунё"Заместитель хокима Андижанской области Илхом Сабиров посетил Иркутскую область.
Заместитель хокима Андижанской области Илхом Сабиров посетил Иркутскую область. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.03.2025
Oбуна бўлиш
Андижон вилояти ҳокими ўринбосари Илҳом Собиров бошчилигидаги делегация Россиянинг Иркутск вилоятига ташриф буюрди.
TOШКЕНТ, 13 мар — Sputnik. Андижон ва Иркутск вилоятлари ҳамкорликни кенгайдиришга қаратилган тегишли ҳужжатни имзолашди, дея хабар берди "Дунё" АА.
Андижон вилояти ҳокими ўринбосари Илҳом Собиров бошчилигидаги делегация Россиянинг Иркутск вилоятига ташриф чоғида губернаторнинг биринчи ўринбосари Роман Колесов билан учрашди. Унда Андижон ва Иркутск вилоятлари ўртасидаги ҳамкорликнинг кенг кўламли масалалари муҳокама қилинди.
© ИА "Дунё"Заместитель хокима Андижанской области Илхом Сабиров посетил Иркутскую область.
Заместитель хокима Андижанской области Илхом Сабиров посетил Иркутскую область. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.03.2025
Заместитель хокима Андижанской области Илхом Сабиров посетил Иркутскую область.
"Иркутск вилояти учун Ўзбекистон билан ҳамкорлик катта аҳамиятга эга, чунки мамлакат МДҲ давлатлари орасида Россия минтақасининг асосий ташқи савдо шерикларидан бири бўлиб қолмоқда ва экспорт ҳажми бўйича бешинчи ўринни эгаллайди", — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, Иркутск вилоятида ўзбек маҳсулотларини тарқатиш мажмуасини қуриш лойиҳасини амалга ошириш имконияти масаласи ишлаб чиқилмоқда.
Иркутскнинг глюкометрлар учун тест-тасма ишлаб чиқарувчи “Медтехсервис” компанияси ишлаб чиқаришини Ўзбекистонда маҳаллийлаштириш имкониятлари муҳокама қилинмоқда. 2024 йилда компания вакили Андижон вилоятига ташриф буюрган ва ҳозирда бу борада музокаралар олиб борилмоқда.
“Йиғилишда жорий йилнинг апрель ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган “Иннопром” халқаро саноат кўргазмаси доирасида имзоланиши режалаштирилган Иркутск вилояти ҳукумати ва Андижон вилояти ҳокимлиги ўртасидаги келишув тафсилотлари муҳокама қилинди. Ҳужжат савдо-иқтисодий, ижтимоий, илмий-техникавий ва маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларни ривожлантиришни назарда тутади”, — дейилган хабарда.
Томонлар, шунингдек, таълим, маданият ва туризм соҳаларидаги икки томонлама ҳамкорликни муҳокама қилишди.
“Музокаралар якунида томонлар тегишли баённома имзолашди”, — дейилади хабарда.
Маълумот учун, 2024 йилда ҳамкорликда амалга оширилган ишлар натижасида қурилиш материаллари етказиб бериш, туризм хизматлари кўрсатиш ва компьютер дастурларини ишлаб чиқиш бўйича бешта экспорт шартномаси тузилган. Шунингдек, Иркутск вилояти губернатори Игорь Кобзев ва Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов субъектлар ўртасида ўзаро англашув меморандумини имзолаган.
Флажки Узбекистана и России  на переговорах - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.01.2025
Россия ва Ўзбекистон ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган йўл харитаси имзолайди
Янгиликлар лентаси
0