https://sputniknews.uz/20250119/rossiya-ozbekiston-hamkorlik-xarita-47614190.html
Россия ва Ўзбекистон ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган йўл харитаси имзолайди
Россия ва Ўзбекистон ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган йўл харитаси имзолайди
Sputnik Ўзбекистон
"Йўл харитаси" Ўзбекистон ва Сибирнинг турли ҳудудлари ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантиради ва таълим соҳасидаги ҳамкорликни янада... 19.01.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-01-19T16:19+0500
2025-01-19T16:19+0500
2025-01-20T10:30+0500
жамият
ўзбекистон
россия
ўзбекистон - россия
ҳамкорлик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/01/0d/47529980_0:165:1280:885_1920x0_80_0_0_7c39aeb2bd3d2935a4b35b6bfb52b491.jpg
ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. Россия ва Ўзбекистон ҳудудлардаги ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган "йўл харитаси"ни имзолайди. Бу ҳақда "Дунё" АА хабар берди.Ўзбекистон бош консули Аслам Акбаров "Сибир келишуви" Россия субъектлари иқтисодий ҳамкорлиги ҳудудлараро ассоциациясининг ташқи иқтисодий фаолиятни ривожлантириш департаменти раҳбари Алексей Акулинин билан музокара ўтказди.Ассоциация мувофиқлаштирувчи кенгаш раиси, Иркутск вилояти губернатори Игор Кобзев Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигининг бугунги кундаги юксак даражасига, айниқса, иқтисодий соҳадаги алоқаларга алоҳида эътибор қаратаётгани қайд этди.Ассоциация ижроия қўмитаси ва Ўзбекистоннинг Новосибирскдаги Бош консулхонаси ўртасида имзоланадиган "йўл харитаси" Ўзбекистон ва Сибирнинг турли ҳудудлари ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, таълим соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтиришда муҳим босқич бўлиши таъкидланди."Йўл харитаси"да Иркутск ва Андижон вилоятлари, Новосибирск ва Сурхондарё вилоятлари, Томск ва Сирдарё ҳамда Тошкент вилоятлари иқтисодий тузилмаларининг муваффақиятли ўзаро ҳамкорлигига оид банд билан тўлдириш таклиф этилмоқда.Қайд этилишича, ишлаб чиқилаётган "йўл харитаси"да таълим соҳасидаги ўзаро ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилмоқда.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/01/0d/47529980_0:45:1280:1005_1920x0_80_0_0_98811541c52ade1f46367b67c65dd095.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, россия, ўзбекистон - россия, ҳамкорлик
жамият, ўзбекистон, россия, ўзбекистон - россия, ҳамкорлик
Россия ва Ўзбекистон ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган йўл харитаси имзолайди
16:19 19.01.2025 (янгиланди: 10:30 20.01.2025) "Йўл харитаси" Ўзбекистон ва Сибирнинг турли ҳудудлари ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантиради ва таълим соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтиради.
ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. Россия ва Ўзбекистон ҳудудлардаги ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган "йўл харитаси"ни имзолайди. Бу ҳақда "Дунё" АА
хабар берди. Ўзбекистон бош консули Аслам Акбаров "Сибир келишуви" Россия субъектлари иқтисодий ҳамкорлиги ҳудудлараро ассоциациясининг ташқи иқтисодий фаолиятни ривожлантириш департаменти раҳбари Алексей Акулинин билан музокара ўтказди.
Ассоциация мувофиқлаштирувчи кенгаш раиси, Иркутск вилояти губернатори Игор Кобзев Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигининг бугунги кундаги юксак даражасига, айниқса, иқтисодий соҳадаги алоқаларга алоҳида эътибор қаратаётгани қайд этди.
Ассоциация ижроия қўмитаси ва Ўзбекистоннинг Новосибирскдаги Бош консулхонаси ўртасида имзоланадиган "йўл харитаси" Ўзбекистон ва Сибирнинг турли ҳудудлари ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, таълим соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтиришда муҳим босқич бўлиши таъкидланди.
“Музокаралар чоғида мазкур "йўл харитаси"нинг асосий жиҳатлари муҳокама қилинди. Россия вакили билан "йўл харитаси"нинг якуний шаклини Ўзбекистон томонининг барча қўшимчаларини киритган ҳолда тақдим этиш тўғрисида келишиб олинди”, — дейилади хабарда.
"Йўл харитаси"да Иркутск ва Андижон вилоятлари, Новосибирск ва Сурхондарё вилоятлари, Томск ва Сирдарё ҳамда Тошкент вилоятлари иқтисодий тузилмаларининг муваффақиятли ўзаро ҳамкорлигига оид банд билан тўлдириш таклиф этилмоқда.
Қайд этилишича, ишлаб чиқилаётган "йўл харитаси"да таълим соҳасидаги ўзаро ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилмоқда.