Ўзбекистон ва Малайзия божхона соҳасидаги ҳамкорлик йўналишларини белгилаб олди

© Sputnik / Михаил Воскресенский, STF / Медиабанкка ўтишТаможенный пост
Таможенный пост - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.03.2025
Oбуна бўлиш
Божхона қўмитаси раиси Малайзия қироллик божхона департаменти бош директори билан учрашди.
ТОШКЕНТ, 5 март — Sputnik. Божхона қўмитаси раиси Акмалхўжа Мавлонов Малайзия қироллик божхона департаментига кинология соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйишни таклиф қилди, дея хабар берди қўмита матбуот хизмати.
Божхона қўмитаси раиси Акмалхўжа Мавлонов бошчилигидаги делегация Куала-Лумпурда Малайзия қироллик божхона департаменти бош директори Анис Ризана Монди хоним билан учрашди.
Божхона қўмитаси раиси қуйидаги таклифларни илгари сурди:
Божхона институти билан Малайзия қироллик божхона академияси ўртасида фаол алоқаларни йўлга қўйиш;
Ўзбекистонда малайзиялик сайёҳлар учун зиёрат туризмини янада ривожлантириш;
кинология соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш;
келгусида ваколатли иқтисодий операторларни ўзаро тан олиш.
Қайд этиишича, йил бошидан буён Ўзбекистон ва Малайзия ўртасида ташқи савдо айланмаси 36 фоизга ошиб, салкам 20 млн долларни ташкил қилди.
Ўзбекистондан Малайзияга асосан мева-сабзавот, минерал ўғитлар экспорт қилинган бўлса, ушбу давлатдан Ўзбекистонга ўсимлик ёғилари, қаҳва, чой ва зираворлар, кимё саноати ва озиқ-овқат маҳсулотлари импорт қилинган.
“Мавжуд имкониятлар ва салоҳият инобатга олинса, бу кўрсаткичлар етарли эмас. Ўзбекистон ва Малайзия ўртасида савдо ва транзит йўналишларини ривожлантиришда географик жойлашув ва транспорт инфратузилмаси, шунингдек, логистика имкониятлари катта аҳамиятга эга. Шу боисдан ўзаро ташқи савдони янада рағбатлантириш учун ҳам божхона соҳасидаги ҳамкорликка зарурат мавжуд”, — дейилади хабарда.
Учрашувда қуйидаги масалаларга эътибор қаратилди:
ўзаро ҳамкорлик истиқболлари ва йўналишларини белгилаб олиш;
божхонани рақамлаштириш ва сунъий интеллектни қўллаш бўйича ўзаро тажриба алмашиш;
божхона ходимлари учун турли ўқув малака ошириш курсларини ташкил қилиш.
Айтилишича, томонлар учрашув якунлари бўйича қатор ҳужжатларни имзолашди. Малайзия божхона хизмати раҳбари Ўзбекистонга таклиф қилинди.
Совместно с малазийскими туркомпаниями будут разработаны новые маршруты Умра плюс  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.02.2025
Малайзия билан ҳамкорликда янги “Умра плюс” йўналишлари ишлаб чиқилади
Янгиликлар лентаси
0