Ўзбекистонлик талабалар учун БААда ўқиш имконияти яратилади

© Foto : Unsplash / Fredrik ÖhlanderA view on Dubai, the United Arab Emirates
A view on Dubai, the United Arab Emirates - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.03.2025
Oбуна бўлиш
БААнинг "SkyLine" университети раҳбарияти Ўзбекистонга келди.
ТОШКЕНТ, 2 март — Sputnik. Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) ва Ўзбекистон олий таълим муассасалари ҳамкорликда қўшма таълим дастурларини амалга оширади, дея хабар берди "Дунё" АА.
Қайд этилишича, Ўзбекистон бош консулхонаси кўмагида БААнинг "SkyLine" университети раҳбариятининг республикага сафари ташкил этилди.
© ИА ДунёДелегация ведущего университета ОАЭ провела плодотворные переговоры в Узбекистане
Делегация ведущего университета ОАЭ провела плодотворные переговоры в Узбекистане
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.03.2025
Делегация ведущего университета ОАЭ провела плодотворные переговоры в Узбекистане
БАА томони сафар давомида Тошкент ахборот технология университети, Тошкент давлат шарқшунослик университети раҳбарияти билан учрашувлар ўтказди. Уларда университетлар ўртасида IT- технологиялар, туризм соҳасида кадрлар тайёрлаш бўйича ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилинди.
"Эл-юрт умиди" жамғармаси мутасаддилари билан кечган музокаралар натижасида Ўзбекистон талабалари учун қисқа ва узоқ муддатли таълим ҳамда давлат ташкилотлари ходимлари учун малака ошириш дастурларини йўлга қўйиш тўғрисида келишувга эришилди.
"SkyLine" университети вакиллари, шунингдек, "Universityof Management and Future Technologies", "Lumos School", "Diplomat International School", "GlobalEducation.uz" сингари таълим олий муассасаларида самарали учрашувлар ўтказдишди.
Янгиликлар лентаси
0